UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  14

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" финалда Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" финалда

Бугун Ўзбекистон кубоги биринчи ярим финалининг жавоб учрашуви бўлиб ўтди.

Самарқанддаги "Динамо" стадионида кечган баҳсда "Бунёдкор" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга йўл олди.


Ўзбекистон кубоги

Ярим финал, жавоб учрашуви

Самарқанд, "Динамо" стадиони

06.10.2017, 15:00

"Динамо" - "Бунёдкор" 0:2

Голлар: О.Шукуров 19, М.Қосимов 45

Биринчи ўйин - 0:0.

"Динамо": 27.Тимур Жўраев, 6.Акмал Бозоров, 8.Жасур Азимов, 14.Раду Рогак, 15.Шоҳруҳбек Холматов, 17.Алексей Николаев (Сардор Сулаймонов, 46), 20.Амиржон Сафаров, 21.Искандар Холмирзаев, 28.Аднан Ораховац, 41.Жасур Қурбонов (Муҳаммад Исаев, 46), 50.Фарҳод Тожиев.
Захира: 1.Михаил Наумов, 4.Хакимхон Аламхонов, 9.Сардор Сулаймонов, 19.Орифжон Мамажонов, 23.Комил Шарафутдинов, 26.Саиджамол Давлатжонов, 70.Муҳаммад Исаев.

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустам Ашурматов, 4. Акрам Комилов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 17.Достонбек Ҳамдамов (Шахзод Нурматов, 86), 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 22.Шоҳруҳ Гадоев (Фарруҳ Икромов, 77), 29.Отабек Шукуров, 44.Миржамол Қосимов, 77.Шоҳруз Норхонов (Воҳид Шодиев, 82).
Захира: 32.Суҳроб Султонов, 3.Ислом Қобилов, 9.Шаҳзод Нурматов, 14.Воҳид Шодиев, 15.Фарруҳ Икромов, 19.Нурулло Тўхтасинов, 28.Даврон Умиров.


Огоҳлантиришлар: А.Сафаров 24, Т.Жўраев 58, С.Сулаймонов 74, Ж.Азимов 90 - Д.Аҳмадалиев 45

Четлатиш: А.Сафаров 41


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! Шу тариқа, Миржалол Қосимов бошчилигидаги "қалдирғочлар" кубокнинг биринчи финалчисига айланишди.

Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

90 - Жасур Азимов ҳам қўполлиги учун огоҳлантирилди.

86 - "Бунёдкор"да сўнгги ўзгариш амалга оширилди. Ҳамдамовнинг ўрнига Нурматов майдонга чиқди

84 - Шоҳруҳ Холматовнинг узоқдан белгиланган жарима зарбасидан йўллаган тўпини Зуҳуров қайтариб юборди

82 - "Бунёдкор"да навбатдаги ўзгариш. Шоҳруз Норхонов ўрнига Воҳид Шодиев майдонга тушди

81 - Тожиевдан "чалқанча" услубдаги зарба! Зуҳуров бу вазиятда тўпни ўзи билмаган ҳолда гавдаси билан қайтариб қолди. Ажойиб вазият, гўзал зарба ва ноодатий сейв!

79 - Фарҳод Тожиев яна жарима зарбасини ўзи амалга оширди. Яна ноаниқ

77 - Бунёдкор"да ўзгариш руй бермоқда. Шоҳруҳ Гадоев ўз ўрнини Фарруҳ Икромовга бўшатиб берди.

75 - Шоҳруҳ Гадоев чамаси 22 метрлар масофадан дарвозани "ўққа" тутишга уриниб кўрди. Кучли чиққан зарбага аниқлик етишмади.

74 - Сардор Сулаймонов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

69 - "Динамо" "Бунёдкор" дарвозаси олдида айтарли вазият ярата олмаяпти. Меҳмонлар эса ўйинни назорат қилиб, позицион ҳужумга ўтишмоқда.

62 -  "Динамо" жисмонан анча чарчаб қолди. "Бунёдкор" футболчиларида навбати билан яхши имкониятларга эга бўлишмоқда. Бу сафар Норхонов яхшигина вазиятни қўлдан чиқарди.

61 - Достонбек Ҳамдамов ажойиб қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади. Дарвозабон билан бирга-Бир вазиятга чиқиб бориб дарвозани нишонга олишни уддалай олмади.

59 - Достон Ҳамдамов ва Отабек Шукуровнинг ўзаро ўйлаб қўйган режасидан кейин Шукуров дарвозага зарба йўллади. Зарба кучли, аммо ноаниқ чиқди.

58 - Тимур Жўраев жарима майдончаси ташқарида Норхоновга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди. "Бунёдкор" эса жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.

57 - Фарҳод Тожиев белгиланган жарима зарбасини амалга оширди. Зарба эса ноаниқ.

54 - Гадоев - Қосимов - Норхонов учлиги ташкил этган ҳужуми анча хавфли чиқди. Норхонов деярли дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб тўпни тепиб юборган вазиятда дарвозабон билан урилиб кетди. Ҳакам эса "Динамо" эркин зарба билан тўпни ўйинга киритишини кўрсатди.

48 - Искандар Холмирзаевнинг узоқдан дарвозани нишонга олиш мақсадида йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

"Динамо"да ўзгариш: Алексей Николаев ўрнига Сардор Сулаймонов, Жасур Қурбонов ўрнига эса Муҳаммад Исаев майдонга тушди.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади.

45 - Дилшодбек Аҳмадалиев огоҳлантирилди

45 - ДАҲШАТ ГОЛ!!!!!!! МИРЖАМОЛ ҚОСИМОВ! Бурчак зарбасидан тўғри дарвозага йўналтирилган тўп тўрдан жой олди. Қойил Миржамол Қосимов!

44 - Миржамол Қосимовнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини "Динамо" ҳимоячиси ўз дарвозасига киритиб қўйишига сал қолди...

43 - "Динамо" футболчилари жуда қўпол ўйнашмоқда... Шоҳруҳбек Холматов бу сафар қўпол ҳаракат қилди.

41 - Қизил карточка! Амиржон Сафаров бу сафар яққол Акром Комиловга нисбатан қўпол ўйнади ва иккинчи сариқ карточка билан сийланди. Энди "Динамо" ўйинни бир киши кам бўлиб давом эттиради.

39 - Достонбек Ҳамдамовнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

34 - Ўйин тизгини "Бунёдкор" қўлида. Кураш асосан майдон марказида ўтмоқда. "Динамо" мухлислари эса жамоасини олдинга боришга чорламоқда

28 - "Динамо" аста-секин босимни оширмоқда. Чунки уларга гол жуда зарур. Аммо уларнинг олдинги чизиқда ўйлаётган режалари иш бермаяпти.

24 - Амиржон Сафаров Рустам Ашурматовга нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантириш олди. "Динамо" футболчилари ва мухлислари анча асабийлашишмоқда.

Бу гол бугунги ўйин 90 дақиқа давом этишини аниқлаб берди. Энди қўшимча таймларга ўрин қолмайди. "Динамо" эса финалга чиқиши учун эндиликда камида иккита гол киритиши лозим бўлади. Жамоа 10 учрашувдан буён гол урмаётганини инобатга оладиган бўлсак, бу фантастика бўлади

19 - ГОЛЛЛЛЛЛЛЛ! Отабек Шукуров! Шоҳруҳ Гадоевнинг қанотдан жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Шукуров боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.

Ҳа, майдонда футбол ўйналмоқда. "Динамо" мухлислари эса трибунада қўшиқлар билан байрам қилишмоқда. Шунақаси ҳам бўлиб туради

16 - Анвар Ғофуров узоқ масофадан Тимур Жўраевни ранжитишга уриниб кўрди. Аммо Ғофуровнинг зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди

15 - "Динамо"нинг хавфли кўриниши мумкин бўлган потенциал ҳужумини Ашурматов ажойиб ҳаракати билан тўхтатиб қолди.

14 - "Бунёдкор"нинг ўнг қанот орқали ташкил этган ҳужуми якунига етмай қолди. "Динамо" ҳозирча майдоннинг иккинчи яримини кесиб ўтишга анча қийналмоқда. "Бунёдкор" эса позицион ҳужумда ҳаракат қилмоқда.

11 - Ўйин кескин курашлар остида ўтмоқда.

10 - Кетма-кет иккинчи бурчак тўпини амалга оширган меҳмонлар бундан наф чиқара олишмади.

9 - Шукуровнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси йўл-йўлакай рақибга тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. "Бунёдкор" яна бурчак зарбасини амалга оширади.

Қизиқ факт: Фарҳод Тожиев "Динамо"га келганидан сўнг нафақат ҳужумчи, балки бутун жамоа ҳали гол ургани йўқ. Тюлькин эса бугун ҳам Тожиевни асосий таркибга киритган. Тожиев ҳозирча тўпни йўқотиш билан машғул.

6 - Аҳмадалиев ва Гадоевнинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни бартараф этиш мақсадида "Динамо" ҳимоячилари тўпни майдондан чиқариб юборишди. Бурчак зарбасидан кейин эса Жўраев тўпни эгаллаб олди.

3 - Учрашувдаги илк бурчак зарбасини мезбонлар амалга оширишди. Искандар Холмирзаев томонидан ошириб берилган тўпни "қалдирғочлар" футболчиси бартараф этишга муваффақ бўлди.


Ўйин бошланди! Учрашувни "Бунёдкор" футболчилари бошлаб беришди...

- "Бунёдкор" қизғиш оқ-оқ, "Динамо" эса йўл-йўл кўк рангли либосда ҳаракат қилади.

- Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

- Стадионга тахминан 2 мингга яқин ишқибозлар келишган. Тошкентдан бир гуруҳ "Бунёдкор" мухлислари ҳам бугунги учрашувда "қалдирғчолар"ни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюришган.

- Жамоалар ўйинолди чигалёзди машғулотларни якунлаб кийиниш хонасига кириб кетишди.

- "Динамо"нинг бир гуруҳ мухлислари стадионга санъаткорларни олиб келишган ва ўйиндан олдин қўшиқлар билан ўзига хос байрам қилишмоқда.

- Демак финал масаласини ҳал этадиган ушбу ўйин бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда.

- Агарда бугун ҳам асосий дақиқаларда гол киритилмаса, унда қўшимча таймлар ва эҳтимол пенальтилар сериясини ҳам томоша қилишимиз мумкин.

- Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги "Динамо" - "Бунёдкор" учрашувининг жавоб баҳси бўлиб ўтади. Бу тўқнашувнинг илк ўйинида Тошкентда ҳисоб очилмаганди. Дастлабки финалчини аниқлаб берадиган ушбу беллашувда мезбонларни фақат ғалаба қаноатлантирса, "Бунёдкор"ни мағлубиятдан бошқа ҳар қандай натижа финалга олиб чиқади.

- Самарқанд шаҳрида бўлиб турган мухбиримиз Шаҳбоз Беғамов "Динамо" стадионидан репортажни бошлайди.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари!

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика