Ўзбекистон кубоги. Бугун "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашуви бўлади

Narzulla Saydullayev
26 ноя 2016
Бугун 2016 йилги Ўзбекистон кубогининг иккинчи финалчиси номи маълум бўлади.
"Бунёдкор" ва "Локомотив" жамоалари финал йўлланмаси учун майдонга тушишади. Бу жамоалар ўртасидаги илк ўйинда "Локомотив" ўз уйида 1:0 ҳисобида ғалабага эришган эди.

Бугунги баҳс соат 14:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.

Эслатиб ўтамиз, финалда ушбу жуфтлик ғолиби Қаршининг "Насаф" клуби билан беллашади. Финал 30 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.


Ўзбекистон кубоги. ½ финал. Жавоб ўйини.
«Бунёдкор»  (Тошкент) – «Локомотив» (Тошкент)
26 ноябрь (шанба). Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Д. Пислегин (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
Биринчи ўйин: 0:1



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia