UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  28 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  8 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  13 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  21

Ўзбекистон Кубоги-2021 финали олдидан қизиқарли фактлар Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги-2021 финали олдидан қизиқарли фактлар

"Пахтакор" ўз тарихида 17-марта Ўзбекистон Кубоги финалида ўйнайди.

"Шерлар" кубок финалларида энг кўп иштирок этган жамоа саналади. Самарқанддаги финал "шерлар" учун 17-ҳал қилувчи баҳсга айланади. "Бунёдкор" 9, "Нефтчи" 7 ва "Насаф" 6 бор финалларда майдонга тушган. Финалда кетма-кет учта тўқнашув "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасида 2007, 2008 а 2009 йилларда, сўнг 2018, 2019 ва 2020 йилларда "Пахтакор" ва АГМК ўртасида кузатилган. Финалларда энг кўп кузатилган қарама-қаршилик "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасида рўй берган. Бу жамоалар жами 5 марта Ўзбекистон Кубоги финалларида баҳс олиб боришган. "Пахтакор" - "Бунёдкор", "Пахтакор" - АГМК ва "Бунёдкор" - "Насаф" эса учтадан финалларда рўпара келган.

Кетма-кет финалларда иштирок этиш бўйича рекорд "Пахтакор"га тегишли. Жамоа 2001 йилдан 2009 йилгача 9 финалда қаторасига майдонга тушган! Иккинчи натижа "Бунёдкор"га тегишли бўлиб, бу клуб 2007-10 йилларда қаторасига 4 финалда ўйнаган. Шунингдек, "Шерлар" 2018 йилдан бери қаторасига 4-бор финал баҳсида майдонга тушади.

Мураббийлар орасида кетма-кет уч финалда жамоаси билан иштирок этган мутахассислар Александр Иванков, Юрий Саркисян, Равшан Ҳайдаров ва Шота Арвеладзе кирган. Энг кўп финалларда жамоаси билан қатнашган мураббий Юрий Саркисян ва Миржалол Қосимов бўлиб, Саркисян "Нефтчи" билан 7 марта финал иштирокчисига айланган. Қосимов эса "Бунёдкор" ва АГМК клублари билан бунга эришган. Виктор Жалилов 5, Рўзиқул Бердиев 4 бор финалларда қатнашган. Ҳозиргача хорижлик мутахассислардан Леонид Остроушко, Сергей Бутенко, Тачмурод Агамуродов, Зико ва Шота Арвеладзе Ўзбекистон Кубогида зафар қучган. Питер Хюистра бунга муваффақ бўлган 6-хорижлик мураббийга айланиши мумкин.

"Пахтакор" ва "Насаф" финалларда умумий ҳисобда учинчи бор тўқнаш келадиган Ўзбекистон Кубоги-2021 финали 4 декабрь куни Самарқанддаги "Динамо" стадионда соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика