UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  9 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6

Ўзбекистон кубоги-2018 соҳиби Зоҳир Пиримов: "ОКМК кубок финалига оптимал таркибда етиб келиш учун ҳам аввалги ўйинларда футболчиларни асради" Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги-2018 соҳиби Зоҳир Пиримов: "ОКМК кубок финалига оптимал таркибда етиб келиш учун ҳам аввалги ўйинларда футболчиларни асради"

Эртага жорий йилги Ўзбекистон кубогининг ғолиби аниқланади.

Қарши мезбонлик қиладиган баҳсда "Насаф" ва ОКМК жамоалари бош соврин учун майдонга чиқишади. Олмалиқликлар учун кубок финалида ўйнаш бегона ҳолат ҳисобланмайди. 2018 йил мусобақанинг финалига етиб келган "кончилар" "Пахтакор"ни таслим қилганди. Айнан шу баҳсда гол муаллифига айланган футболчи Зоҳир Пиримов эртанги беллашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 

Насаф

Жавоҳир Сидиқов - 71'

Ўзбекистон кубоги . 4-тур

12/11/2023, 17:00

0
:
1
Тугади

ОКМК

45'
90'
55'  Сухроб Нуруллоев
60'  Марко Станоевич (Азизбек Амонов)
60'  Сухроб Нуруллоев (Баҳром Абдураҳимов)
71'  Жавоҳир Сидиқов
74'  Ғолиб Ғайбуллаев
80'  Жавоҳир Сидиқов
80'  Жавоҳир Сидиқов (Жамбули Жигаури)
90'  Матеус Лима
90'  Ойбек Бозоров (Дониёр Нарзуллаев)
90'  Матеус Лима (Андрес Чавес)
62'  Ислом Тухтахўжаев
77'  Санжар Турсунов
80'  Санжар Турсунов (Сияваш Ҳақназарий)
80'  Хуршид Ғиёсов (Муҳаммаданас Ҳасанов)
88'  Виталий Денисов (Мурат Ерматов)
88'  Миржамол Қосимов (Асилбек Умирзоқов)

- Ўзбекистон кубоги финалида имкониятларни 50/50 деб баҳолаган бўлардим. Чунки финал битта ўйиндан иборат бўлгани учун яхши тайёргарлик билан ҳар қандай жамоа ютиб кетиши мумкин. Ўйлашимча, ОКМК яхшигина кураш таклиф қилади, бунга шубҳам йўқ, чунки ўртада ОЧЛ йўлланмаси турибди. Олмалиқ жамоаси финалга оптимал таркибда етиб келиш учун ҳам футболчиларни асради.


- ОЧЛ ўйинларини кузатдим. ОКМК руҳан тикланишга қийналиши мумкин, чунки сафарда жуда қийин ўйин ўтказиб келди, "Насаф" эса уйда ўйнади. Тикланиш нисбатан енгилроқ кечиши мумкин. Финалда нисбатан эҳтиёткор ўйин кўрсак керак. Юқорида айтганимдек, ғалабани қадри жуда баланд. Ютган жамоа кейинги йил халқаро майдонда ҳаракат қилади. 

- 2018 йилги кубок финали ёдимдан чиқмайди. Финал олдидан "Пахтакор" фаворит эди, лекин бизда мотивация кучли бўлган, чунки мен ва кўпчилигимиз учун биринчи финал ҳисобланарди. Битта ўйинга яхши тайёргарлик билан ютиш мумкинлигини исботлагандик. Фарғонадаги финалда бизда ҳеч қандай босим йўқ эди. Омад бизга кулиб боққан. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика