UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55ЖЧ-2022. Франция - Польша (Матнли трансляция)  0 19:45Olamsport: Ҳасанбой Дўсматовнинг мақсади, бугунги UFC турнири тафсилотлари ва бошқа хабарлар  0 19:26Неймар Жанубий Кореяга қарши баҳсда майдонга тушадими?  1 19:01Эшитдик-да! "Насаф" футболчисига Греция клуби қизиқиш билдирмоқда  16 18:44ЖЧ-2022. Франция - Польша. Асосий таркиблар маълум!  7 18:25Кай Хаверц: "Миллатимиз дардини тушуниб турибман"  4 17:57Ди Мария чорак финалда ўйнамаслиги мумкин  2 17:39"Ювентус" ҳужумчиси жамоада қолишни истайди  0 17:17"Челси" Кантенинг ўрнига футболчи қидирмоқда  2 16:55Olamsport: Тайсон Фьюри Чисора билан жанг қилди, Шаҳрам Шоҳжаҳоннинг "вызови"га жавоб қайтарди ва бошқа хабарлар  1 16:48Англия термаси футболчилари ЖЧ ғолиблиги учун қанча мукофот олиши маълум қилинди  9 16:32Скалони: "Мессининг қандай эканлигини барча кўриб турибди"  5 16:11"Пахтакор" Элдор Суюнов билан шартномани узайтирди  8 15:52Вазият оғирга ўхшамоқда. Афсонавий Пеленинг саломатлиги билан нималар содир бўлмоқда?  5 15:52Виржил ван Дейк: "Гакпога "Манчестер Юнайтед"дан кўра "Реал" яхши вариант"  7

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон ЖЧ-2022 иштирокчиси Камерунни мағлуб этди Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон ЖЧ-2022 иштирокчиси Камерунни мағлуб этди

Жанубий Кореяда Ўзбекистон ва Камерун ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.



Ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН - КАМЕРУН - 2:0
23 сентябрь 2022 йил. Геонгги, "Гоянг" стадиони.
Ҳакамлар:
Ким Ву Сунг, Сонг Бонг Кун, Банг Ги Йол, Ох Хёон Жонг (барчаси Жанубий Корея).

Голлар: Ҳожимат Эркинов 24, - 1:0 (Элдор Шомуродов). Остон Ўрунов 77, - 2:0 (Одил Ҳамробеков).

Ўзбекистон: 12. Ўткир Юсупов, 5. Рустам Ашурматов (18.Абдулла Абдуллаев, 66), 15. Умар Эшмуродов, 23. Ҳусниддин Алиқулов, 4. Фаррух Сайфиев, 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 22. Ойбек Бозоров (10.Шаҳбоз Умаров, 59), 14. Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 87), 8. Ҳожимат Эркинов (11.Остон Ўрунов, 59).
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 2.Ислом Қобилов, 6.Иброҳимҳалил Юлдашев, 13.Шерзод Насруллаев, 17.Сардор Собирхўжаев, 19.Азиз Турғунбоев, 20.Акмал Мозговой.
Бош мураббий: Сречко Катанец (Словения).

Камерун: 23.Андре Андре Онана, 3.Николя Нкулу, 21.Жан Шарль Кастеллетто (4.Кристофер Вух, 46), 25.Энцо Эбоссе, 8.Оливье Нчам (26.Жан Эмиль Онана, 74), 11.Нуху Толо, 14.Жорж Манджек (15.Малонг Кунде, 63), 19.Коллинс Нгоран Фаи, 6.Моуми Брис Нгамалеу (7.Мбида Нкуду, 74), 10.Венсан Абубакар (13.Жан Пьер Нсаме, 74), 22.Брайан Мбеумо.
Захира: 1.Симон Нгапандоуетнбу, 2.Йонгва Дарлин, 5.Омар Гонсалес, 9.Кана Тавамба, 16.Мбока Эпасси, 17.Мбаизо Мбаиссидара, 18.Мартин Хонгла, 20.Оум Жоут Самуэль, 24.Гаэль Белла Ондуа.
Бош мураббий: Ригобер Сонг (Камерун).

Огоҳлантиришлар: Отабек Шукуров 53, Сречко Катанец 54, Жорж Манджек 62, Кристофер Вух 82, Остон Ўрунов 87, Фарруҳ Сайфиев 90+3.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+3. Учрашув якунланди, Ўзбекистон - Камерун 2:0

90+3. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Фарруҳ Сайфиев

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

89. ЗАРБАААААА! Камерундан ҳужум, зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди

87. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Остон Ўрунов

87. Ўзгариш. Ўзбекистон. Шомуродов ўрнига Сергеев тушди

82. Огоҳлантириш. Камерун. Кристофер Вух

77. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ОСТОН ЎРУНОВ. Ўнг қанотдан Ҳамробеков узатган тўпни Ўрунов дарвозага йўллади - 2:0.  ВИДЕОНИ КЎРИШ

74. Ўзгаришлар. Камерун. Моуми Брис Нгамалеу ўрнига Мбида Нкуду, Оливье Нчам ўрнига Жан Пьер Нсаме, Венсан Абубакар ўрнига Жан Эмиль Онана тушди

66. Ўзгариш. Ўзбекистон. Рустам Ашурматов ўрнига Абдулла Абдуллаев тушди

64. Афсуски Жорж Манджек билан тўқнашувдан кейин Рустам Ашурматов жароҳат олди ва шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. Соғлик тилаймиз

63. Ўзгариш. Камерун. Жорж Манджек ўрнига Малонг Кунде, тушди

62. Огоҳлантириш. Камерун. Жорж Манджек



59. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Эркинов ва Бозоров ўрнига Остон Ўрунов ва Шаҳбоз Умаров тушди

58. ЗАРБААААААААААААААААААААА! Абубакар жарима майдони ичидан кучли зарба берди, Ўткир Юсупов муқаррар голдан қутқарди! 

55. ЗАРБАААААААААААА! Шукуровдан тўп узатиш ва Шомуродовдан кучли зарба, Онана қийналиб тўпни қайтарди! 

55. Ўзбекистоннинг ҳужуми, афсуски Шомуродов зарба бера олмади

54. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Сречко Катанец. Ҳакам билан тортишгани учун Шукуров ва Катанец огоҳлантирилди

53. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Отабек Шукуров

48. Иккинчи бўлимни Камерун кетма кет ҳужумлар билан бошлади, 25 метрлардан йўлланган зарба ноаниқ кетди

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. Камерун. Жан Шарль Кастеллетто ўрнига Кристофер Вух тушди



45+1. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 1:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берди

39. Хавфли вазият! Камерунда бурчак тўпи, бош билан берилган зарба ноаниқ кетди! 

32. Хавфли вазият! Шомуродовдан навбатдаги рейд, унинг тўп узатиши бироз ўхшамади, акс ҳолда Шукуровдан зарба кўрардик! 

30. Учрашувнинг учдан бир қисми ортда қолди, ўйинда ҳам, натижада ҳам устунлик Ўзбекистон томонида!

24. ГООООООООООООООООООООООООЛ! ҲОЖИМАТ ЭРКИНОООООООВ! 1:0. Шомуродовдан ажойиб рейд ва ақлли пас, Эркинов яқин масофадан гол урди! ВИДЕОНИ КЎРИШ

23. Вакилларимизда бурчак тўпи, Эркинов узатган тўпни камерунлик ҳимоячилар қайтаришди

19. УХХХХ! Жарима майдонимизга узатилган тўпга ҳимоячилар таъқибидан қочиб кетган Абубакар боши билан зарба берди, ноаниқ кетди

19. Камерун терма жамоаси хавфли жарима тўпига эга бўлди. Ҳаводан узатилган тўпни Ҳусниддин Алиқулов қайтарди

13. ЗАРБАА! Ҳожиакбар Алижоновнинг зарбаси кучсиз чиқди, Онана ўз ўрнида

10. Вакилларимиз рақиб Камерун эканига эътибор бермай ажойиб ўйнашмоқда. Қўрқиш йўқ, хадик йўқ. Охиригача шундай бўлсин!

5. ЗАРБААААААА! ШОМУРОДОООВ! Элдор жарима майдони чизиғидан зарба берди, "Интер" посбони Андре Онана қийинчилик билан қайтарди, Бозоровнинг зарбасини ҳам Онанан қайтарди!  ВИДЕОНИ КЎРИШ

1. Илк дақиқалардан вакилларимиз ҳужум қилишди, Шомуродов тўпни ўнг қанотга узатди, Эркиновнинг тўп узатиши ўхшамади

Учрашувни телеграм орқали томоша қилишни хоҳловчилар учун БИРИНЧИ КАНАЛ  ёки ИККИНЧИ КАНАЛ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Навбат Камерун давлат мадҳиясига

- Дастлаб Ўзбекистон давлат мадҳияси янграйди!

- Иккала жамоа вакиллари майдонга тушиб келишди.

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 11:00да бошланади.

Рейтинг: +67   

Фикрлар

+36   
23 сен 12:58:47
Soccerland777
Ким эди кеча Катанец Искандаровни пастга урди деган. Камолиддин Мурзоевмиди? Яна бир марта айтаман, Катанецни ишига аралашма нодон....
+32   
23 сен 11:26:53
Muhammadxon Mamatov
Шомуродовди савияси натижаси бу гооооол
+31   
23 сен 12:14:56
TOMJIQ_OLOT
Ким нима деса десин, ўйинда Катанецни "имзоси" кўрина бошлабди!
Олға, Ўзбекистон!!!
+29   
23 сен 11:53:59
Soccerland777
Бобур Абдухолиқовниям обкетиб, Камерунга қарши ташлаганда, рақиб химоячилари чалкашиб, унга камида бир икки марта пас берворишган бўларди. Ўзимизники деб... )
+28   
23 сен 11:36:17
FIFA2021
Шу узимизи Узбекистонми??? Африкани энги кучлиларидан бири кемурин бн тенгма тенг бо ҳисобда олдинда боришимиз гуёки тушга ухшайди,негрларни секин аммо аниқ уйнаркан футболчиларини техникаси бизи боллага қараганда 2 баравар кучли техникага эга футболчилар экан,бизи болоа кутганимиздан анча яхши уйнашябди,олдинро катенецни термага олиб келганимизда ЖЧга чиққан булармидек
+28   
23 сен 11:18:15
Nebo‘sa
Rahmat Sport kanali xodimlari mehnat qilib charchamanglar
+26   
23 сен 12:58:34
Beruniy
Beg'amovga Katanesdan alangali salomlar
+26   
23 сен 11:50:36
UFA bu UFA
Oʻyin sifat johatidan juda yaxshi. Murbbiy imzosi bor. Taktika jihatdan Katanes koʻp ish qilibti menimcha bu murabbiyga ohirigacha imkon berish kerak tamom. Kuchli jamoalarga qarshi oʻynashni bilarkan. Qisqasi olgʻa yigitlar
+24   
23 сен 12:02:48
Э.Жураев
легионер футболчиларимиз канча куп булса бу термага фойдалигига мана исбот хатто ромада захирада утирсаям клас борасида 22 футболчи орасида энг зур уйинчи Шомуродов. Хожимат хам анча усибди Пахтакордаги уйинига нисбатан жой танлаш ва финт ишлатиши жойида
+22   
23 сен 13:00:33
Нодирбек Ахмедов
Катанец каламушларни инига тиқиб қуйди. П, с. Тушинган тушиниволди
+22   
23 сен 12:59:32
Jamshid Mirzayev
Tan olishimiz kerak Katanetsning hozirgi uslubiga Iskanderov töģri kelmasakan.
+22   
23 сен 12:19:57
Asensio 003
Katanesni kotini kamroq kavlanglar)))yaxshi boshqaryati ikkita isqirt armanga oxshab ozinikilarni tiqib termani itarmayapti
+21   
23 сен 13:40:30
TOMJIQ_OLOT
Шахсий фикрим: Машарипов майдонга тушса, нуқул тўпни ўзида керагидан кўп ушлаб қолиб, тезкор ҳужумни ёки тезкор комбинацияни "ўлдиради". Ўзича кераксиз пайтда финтлар қилмоқчи бўладимиэййй...
+19   
23 сен 11:36:45
GuzarFC
Shomurodov top klass baribir kimlardur. Shomurodov zaxirada o'tirganligi uchun chaqirmay o'rniga Temurxo'ja va Norxonovni taklif qilishgandi.
+18   
23 сен 13:00:34
Belconnen FC
Ajoyib o'yin. Hayron qolayapman. Muxlislarni infarkt qilmasdan ishonch bilan o'ynasa bo'larkanku.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика