UZ

Сўнгги янгиликлар

09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  3 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  4 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  0 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  8 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  3 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26

Ўзбекистон - Ироқ. Ўзаро учрашувлар тарихи Янгиликлар

Ўзбекистон - Ироқ. Ўзаро учрашувлар тарихи

Эртага, 25 декабрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Дубайда Ироқ миллий терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари шу кунга қадар жами 5 марта тўқнаш келишган.

Дастлабки ўзаро баҳс 2000 йил Шанхайда бўлиб ўтган Тўрт миллат кубоги доирасида бўлиб ўтган. Ярим финалда Ироқ Ўзбекистон устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришган. Таъкидлаш лозимки, айнан шу ғалаба рақибларимиз учун биринчи ва ягона ғалаба бўлиб қолмоқда.

Навбатдаги ўйин 2006 йилги Жаҳон чемпионати саралаши дастлабки босқичида бўлиб ўтган. Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган баҳсда ироқликлар ҳисобни очишган. Учрашув тугашига 11 дақиқа қолганида Анвар Солиев гол уриб жамоамизга дуранг тақдим этганди - 1:1.

Жавоб баҳсида вакилларимиз зафар қучишган. Максим Шацких ва Александр Гейнрих биринчи бўлимда ироқликлар дарвозасига иккита гол уришган. Бунга араблар бир марта жавоб беришганди - 2:1.

2004 йил Хитойда бўлиб ўтган Осиё Кубоги гуруҳ босқичида Ироқни 1:0 ҳисобида таслим қилганмиз. Ҳозир миллий терма жамоамиз бош мураббийи бўлиб ишлаётган Миржалол Қосимов жарима тўпидан гол урганди.

Икки жамоа ўртасидаги сўнгги учрашув 2007 йилда бўлиб ўтган. Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ташкил этилган ўртоқлик учрашувида Азиз Ибрагимов ва Улуғбек Бақоев томонидан киритилган тўплар туфайли Ўзбекистон ғалаба қозонган - 2:0.

Сана Мезбон Ҳисоб Меҳмон

Учрашув тури

01.09.2000 Ироқ 2-0 Ўзбекистон Тўрт миллат кубоги (1/2 финал)
18.02.2004 Ўзбекистон 1-1 Ироқ ЖЧ-2006 саралаши
18.07.2004 Ироқ 0-1 Ўзбекистон Осиё кубоги 2004
13.10.2004 Ироқ 1-2 Ўзбекистон ЖЧ-2006 саралаши.
02.07.2007 Ироқ 0-2 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика