Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун таркиби маълум

Alisher
31 мар 2024, 15:10
Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси 7-9 апрель кунлари Тараз шаҳрида Қозоғистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Олдинда турган баҳсларга режа асосида тайёргарлик кўриш мақсадида вакилларимиз 1 апрель куни Олмаота шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади.

Бош мураббий томонидан 15 нафар футзалчи йиғинга жалб этилган: Равшан Элибоев, Фазлиддин Ботиров, Машраб Адилов, Ихтиёр Ропиев, Суннат Жўраев, Илҳом Ҳамроев, Дилшод Раҳматов, Ҳусниддин Нишонов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Аброр Аҳметжанов, Аббос Элмуродов, Мехрож Худойбердиев, Самариддин Беркинов, Суннатжон Анваров.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати