UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  61 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  2 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  5 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Хорватияга кетиш олдидан сўнгги машғулотни ўтказди ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Хорватияга кетиш олдидан сўнгги машғулотни ўтказди ГАЛЕРЕЯ

Айни пайтда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин олиб бормоқда.

Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Тошкент ва Хорватия йиғинлари учун таркиби маълум

Бугун Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзалчиларимиз Хорватия йиғинига кетиш олдидан охирги машғулотни ўтказди. "Юнусобод" спорт мажмуасида бўлиб ўтган машғулотни бевосита кузатиб бордик. Йиғинга чақирилган 14 нафар ўйинчининг ҳаммаси машғулотда қатнашди. Фақат Ҳусниддин Нишонов ҳамда Суннатилла Жўраев бироз бетоблиги сабаб тўп билан ишлашмади ва индивидуал тарзда шуғулланишди.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси йиғинига чақирилган ўйинчилар:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров (АГМК), Равшан Элибоев ("Локомотив")

Ўйинчилар: Анасхон Раҳматов ("Хуахин-Жиззах"), Машраб Одилов ("Локомотив"), Ихтиёр Ропиев ("Хуахин-Жиззах"), Илҳом Ҳамроев ("Хуахин-Жиззах"), Абдулла Солиҳов (АГМК), Давлат Ибрагимов (АГМК), Дилшод Раҳматов ("Хуахин-Жиззах"), Ҳусниддин Нишонов ("Хуахин-Жиззах"), Элбек Тўлқинов ("Хуахин-Жиззах"), Даврон Чориев ("Хуахин-Жиззах"), Акбар Усмонов ("Локомотив"), Суннатилла Жўраев (АГМК).

Футзалчилар бугун эрталаб сафарга кетиш олдидан ПЦР тест топширишди. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз бугун тунда Хорватия сари йўлга чиқади. Вакилларимиз Загреб шаҳрига Москва орқали учишади.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов



Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика