Ўзбекистон футзал терма жамоаси Бангкокда!
20 июл 2021 21:48
Янгиликлар
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Таиландда ўтадиган “Continental” халқаро мусобақасида иштирок этади.
Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлиги остидаги терма жамоамиз бугун Бангкок шаҳрига етиб бориб, коронавирусга тест топширди ва "Ал Мероз" мехмонхонасига жойлашди.





Маълумот ўрнида, футзалчиларимиз турнирнинг дастлабки босқичида Таиланд, Косова ва Мозамбик вакиллари билан ўзаро куч синашади.
"Continental" турнири 25 июль куни старт олади. Биринчи турда терма жамоамизга Косова вакиллари рақиблик қилади.
Дарвозабонлар: Рустам Умаров (АГМК), Аббос Элмуродов ("Хуахин Жиззах"), Равшан Элибоев ("Пахтакор")
Ўйинчилар: Ихтиёр Ропиев, Анасхон Раҳматов, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев, Музаффар Аҳаджонов (барчаси АГМК), Машраб Одилов, Суннатилла Жўраев, Акбар Усмонов (барчаси Пахтакор), Хушнур Эркинов ("Металлург"), Дилшод Раҳматов ("Хуахин Жиззах"), Элбек Тўлқинов ("Максам Чирчиқ").
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар