UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   6 18:05"Машъал" - "Хоразм" 0:2 (Матнли трансляция)  3 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  24 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9

Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази раҳбари: "Энди ҳакамлар ўйин натижасига таъсир кўрсатадиган қарор қабул қилса, умрбод футболдан четлаштирилади" Янгиликлар

Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази раҳбари: "Энди ҳакамлар ўйин натижасига таъсир кўрсатадиган қарор қабул қилса, умрбод футболдан четлаштирилади"

ЎФА анжуманлар залида ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида навбатдаги семинар бошланди.




ЎФА анжуманлар залида давом этаётган танқидий руҳдаги йиғилишда сўз олган Лазиз Қўчқоров кескин фикрларни билдириб, энди натижага таъсир кўрсатган ҳакам бутун умрга футболдан четлаштирилишини маълум қилди.

"Кечаси соат 2 гача уйқу келмади. Ҳакамлик қилаётган сизларсизлар, аммо норозиликлар бизга келяпти. Ўйлайманки, бу одамгарчиликка ҳам тўғри келмайди. Сизлар (ҳакамлар – таҳр.) уйингизда, оила бағрида маза қилиб ухлаяпсизлар. Биз учун эса дам олиш кунлари ҳам татимаяпти. 

Нега ўйинлар шанба-якшанба кунларига қўйилади биласизларми, ҳакамлар? Ҳамма маза қилиб ҳордиқ чиқарсин, мухлислар футбол кўриб, дам олсин, деган мақсадда қилинади. Сизлар бутун жамоа – ассоциация, ПФЛ, ҳакамлар маркази, инспекция, "Спорт" телеканали ва ОАВ билан ҳакамларга кўмаклашиб, жипс бўлиб ишлаймиз деганда, сизларни нима ҳаққингиз бор ўйинни бузишга? Бунга ким ҳуқуқ берди? Кимдир агар сизларга топшириқ бераётган бўлса, очиқ-ойдин айтинглар. Ким айтолади? Бунинг чегараси борми-йўқми?

Тўғри, телевидение, камера, VAR билан боғлиқ ўзига яраша муаммоларимиз  бор. Бу нарсалар устида ишлаяпмиз, раҳбариятга таклиф билдиряпмиз. Лекин буларни амалга ошириш учун юзимизни ёруғ қилиб олишимиз керакми-йўқми?

Мухлислар норози. Ҳеч изоҳларни ўқийсизларми? Ҳамма сўккан, бирорта ижобий фикр йўқ. Шу ишга келганимдан бери унақа изоҳ ўқимадим. 

Йиллар давомида ишонч йўқолган. Шу ишончни қайтариш учун ҳаракат қиляпмиз. 

Сизлар чиқарган қарорни ҳеч ким тушунмаяпти. Биз қачон мақтов эшитамиз?

Кеча раҳбариятга таклиф киритдим. Тартиб-интизом кодексини кейинги йилдан ўзгартирамиз, уни ҳозирдан ишга туширдик. Энди ҳакамлар ўйин натижасига таъсир кўрсатадиган қарор қабул қилса, умрбод футболдан четлаштирилади. Гапирдимми, шу ишни қиламан", – деди Лазиз Қўчқоров.

Рейтинг: -36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика