UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

Ўзбекистон - Франция. Жамоаларнинг мусобақадаги статистикаси Янгиликлар

Ўзбекистон - Франция. Жамоаларнинг мусобақадаги статистикаси

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Франция ёшларига қарши майдонга тушади.
Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланадиган ўйиндан олдин бу икки жамоанинг мусобақада қайд этган статистикасига эътиборингизни қаратмоқчимиз. 

Иккала жамоа 4тадан ўйин ўтказди. Франция 9та гол урди ва 5та гол ўтказиб юборди. Ўзбекистон эса 7та тўп киритди ва 6та ўтказиб юборди.

Французлар ўтган ўйинлар давомида жами 58та зарба беришди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 14,5 тадан зарба дегани. Рақиблар эса 48 марта Франция дарвозасига томон зарба йўллашган. Ўзбекистонда бу кўрсаткич бироз пастроқ. Вакилларимиз 48та зарба беришган (ўртача 12тадан), рақиблар 36 марта дарвоза томон тўпни тепишган.

Аниқ зарбалар бўйича деярли тенглик: Франция - 30та, Ўзбекистон - 28та. Рақиблар французлар дарвозасига 27та аниқ зарба беришган. Асилбек Омонов қўриқлаётган дарвозага эса 4та ўйинда жами 13та аниқ зарба борган.

Бурчак тўпларини Ўзбекистон кўпроқ амалга оширган - 18-16. Қоидани бузиш бўйича Франция "етакчи" 72-69. Бўлиб ўтган тўртта ўйинда Франциялар футболчилар жами 8 марта ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолишган. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 3 тага тенг.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика