UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  2 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  12 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  1 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  2 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  50 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  47 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Финал мезбонлиги учун 6та шаҳар даъвогарлик қилади Янгиликлар

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Финал мезбонлиги учун 6та шаҳар даъвогарлик қилади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси сўнгги икки мавсумдан буён Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг финал учрашувига мезбонлик қилувчи стадион номига шаффоф қуръа ёрдамида аниқлик киритиб келмоқда.

"Шунга кўра 2020 йилги кубок финалига Наманган мезбонлик қилган бўлса, 2021 йилда бу вазифа Самарқанд шаҳри чекига тушганди. 

Финал кетма-кет икки бор битта шаҳарда ўтмаслигини таъминлаш мақсадида бу йилги қуръада Самарқанд шаҳри иштирок этмайди. 2022 йилги Ўзбекистон Coca-Cola кубогининг финал учрашувига 6та шаҳарнинг 8та стадиони даъвогарлик қилади. 

Финал мезбонини аниқлашда дастлаб Тошкентнинг уч стадиони — “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” саватчаларга ташлаб олинади. Мазкур уч стадиондан бири қуръанинг иккинчи босқичида Тошкент шаҳри номидан иштирок этади. Барча шаҳарларда имконият тенг бўлиши ва бунда пойтахтнинг имконияти қолганларникидан юқори бўлмаслиги учун шундай қарорга келинган. 

Қуръанинг иккинчи босқичида 6 та шаҳар саватчага ташланади: водийнинг Наманган, Фарғона, Яйпан шаҳарлари, пойтахт Тошкент, шунингдек воҳанинг Қарши ҳамда Бухоро шаҳарлари. Айни вақтда Наманган, Тошкент, Яйпан ва Қаршидаги стадионлар финал талабларига жавоб беради. Фарғонадаги “Истиқлол” ҳамда Бухородаги “Бухоро” стадионларида эса таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда. Ишонамизки, финал учрашувига қадар мазкур стадионлар ҳолати яхшиланиб улгуради.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлига ва Про лига клубларининг уй стадионларига қўйилаётган талабларни босқичма-босқич қатъийлаштириб боради. Режамизга кўра, олдиндаги уч мавсум давомида барча майдонлар сифати талаб даражасига келтирилиши керак", - дейилади хабарда.


Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Саралашда 15 та жамоа иштирок этади

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика