UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  1 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   2 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  3 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  2 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  2 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  8 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  4 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  2 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  2 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  1

Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиққан хорижлик мураббийлар. Арвеладзе, Силва, Сколари, Агамуродов... Янгиликлар

Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиққан хорижлик мураббийлар. Арвеладзе, Силва, Сколари, Агамуродов...

Ички чемпионатимизда иштирок этадиган жамолар аксарият ҳолларда маҳаллий мутахассислар қўл остида чемпионликни нишонлаб келишади.

Дейлик, Миржалол Қосимов “Бунёдкор” билан бир неча маротаба биринчиликни қўлга киритган бўлса, Юрий Саркисян “Нефтчи” билан беш бор олтин медалларга эга чиққанди. Бироқ, ўз жамоаси билан Ўзбекистон чемпионати шоҳсупасига кўтарилган хорижлик мутахассислар ҳам йўқ эмас. Демак, бугун улар ҳақида сўз юритамиз.

Убиража Вега Да Силва – Олий Лигада чемпионликни қўлга киритган биринчи мураббий ҳисобланади. 1998 йил “Пахтакор” бошқарувини қўлига олган бразилиялик мутахассис мавсум якунида жамоани узоқ вақтдан сўнг яна чемпионлик сари етаклайди. “Шерлар” бунга қадар 1992 йилдагина “Нефтчи” билан биринчи ўринни бўлишганди. Таркибда Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов каби юлдузлар билан ажойиб аҳил жамоани шакллантирганди. Ўша йили умумий ҳисобда 30та учрашув ўтказади, шулардан 24та баҳсда ғалаба нашидасини суради, 4та беллашувда дуранг ва икки бор мағлубият аламини тотиб кўрганди. Турнир жадвалида фарғоналикларни ортда қолдирган ҳолда 76 очко тўплайди.

Леонид Остроушко – Силвадан сўнг қозоғистонлик мутахассис Остроушко 2000 йилда Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоаси билан чемпионатда бош совринни ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритади. Ушбу мураббий Ўзбекистондаги фаолияти давомида “Навбаҳор”да ҳам ишлашга улгунрганди. Миллий терма жамоани битта учрашувда майдонга бошлаб тушган. Икки йил кетма кет чемпионликни ҳеч кимга бермаган “Дўстлик” 2003 йилдан сўнг тарқатиб юборилди. Леонид Константинович қўл остида Жафар Ирисметов кўплаб голлар уриб тўпурарга айланганди.

Тачмурод Агамуродов – 2002 йилдан сўнг янги даражага кўтарилишни бошлаган “Пахтакор” таркибга чемпионатимиздаги энг кучли футболчиларни жалб қилади. Уларга эса туркманистонлик мураббий Тачмурод Агамуродов бошчилик қилади. Ўзбек футболига ўзгача услубни олиб кирган мутахассис жамоадаги дастлабки мавсумидаёқ чемпионлик пойгасида биринчилардан бўлади. Шунингдек, ушбу йилда пойтахт клуби халқаро майдонда ҳам муваффақиятли иштирок этади ва ОЧЛ ярим финалига қадар етиб боради. Финал остонасида Таиланднинг “Бек Теро Сасана” тўсиғидан ўта олмаганди. Агамуродов бу ишни 2004 йилда иккинчи бор амалга оширади ва ярим финалда "Сеонгнам Ильва Чунма" жамоасига ютқазади. Унинг устозлигидаги йилларда “Пахтакор” уч бор Ўзбекистон чемпиони бўлди.


Зико – 2008 йилнинг иккинчи яримида терма жамоа бош мураббийига айланган Миржалол Қосимов “Бунёдкор”даги ишини йиғиштиришга тўғри келади. Бу пайтга келиб унинг қўл остидаги “қалдирғочлар” ОЧЛ ярим финалига етиб келганди. Клуб раҳбарлари Қосимовнинг ўрнига машҳур бразилиялик Зикони олиб келади. Ушбу мутахассис бошқарувида ички чемпионатдаги барча совринларни ўзиники қилган бўлсада, финал йўлланмаси учун Австралиянинг “Аделаида Юнайтед” жамоасига имкониятни бой беради. Мавсум якунлангач Зико Москванинг ЦСКА таклифини қабул қилади ва Ўзбекистондаги фаолиятига якун ясайди.


Луис Фелипе Сколари – Ҳамюртидан сўнг “Бунёдкор” мураббийи сифатида таништирилган Сколари 2009 йилда Олий Лигада жамоани чемпионлик унвони сари бошлади ва кетма-кет икки бор биринчиликни қўлга киритди. Ўша йили кўплаб таниқли футболчиларга эга жамоа мамлакат кубоги финалида “Пахтакор”га мағлуб бўлганди. ОЧЛда эса узоққа бора олмаган ва чорак финалда икки ўйин натижасига кўра “Поханг Стилерс” га ярим финал йўлланмасини ўз қўли билан топширади. Сколари билдирилган ишончларни ва ўзига сарфланган маблағларни оқламади десак муболаға бўлмайди. Клубдаги сўнги мавсумида унинг шогирдлари ОЧЛ нимчорак финалида битта ўйиндан иборат беллашувда “Ал Хилол”га таслим бўлади ва мусобақа билан эрта хайрлашади.


Мирко Йеличич – 2016 йилда “Локомотив” рақиблари “Пахтакор” ва “Бунёдкор”нинг чемпионлик сериясини тўхтатишга эришади. Дарҳақиқат, бу мавсумда “темирйўлчилар” ўзларининг тарихдаги илк чемпионлигини тантана қилганди. ОЧЛда иккинчи маротаба гуруҳ босқичида қатнашганига қарамасдан чорак финалгача боради. Ўзбекистон кубогида “Насаф” мағлубиятга учратилади. Буларнинг барчасида мураббий Мирко Йеличичнинг ҳиссаси катта. Учрашувларда бош мураббий сифатида Андрей Микляев кўрсатилсада барча ишни австралиялик Йеличич қиларди. Кўрсатмалар, футболчиларни ўйинга ҳозирлаш унинг бўйнида бўларди. “Локо”га қадар Мирко “Пахтакор” мураббийлар штабида фаолият олиб борганини билсангиз керак.


Шота Арвеладзе – “Локомотив”нинг уч йиллик гегемонлигига ўтган мавсумда “Пахтакор” чек қўйди. Грузиялик мураббий Арвеладзе 2017 йилда жамоага келганди ва икки ярим йилдан сўнг “шерлар”ни чемпионлик сари етаклади. Шунинг билан бирга Ўзбекистон кубоги ва Лига кубогида ҳам совринни ўзиники қилди. ОЧЛда гуруҳдан чиқиш масаласини охирги дақиқаларда ижобий ҳал қила олмаган бўлса ҳам футболчилар кўрсатган ирода ва чиройли ўйин кўпчиликка манзур келади.



Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
20 фев 00:04:01
Дилмуроджон
ARTA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sening jamoagni bizga nima keragi bor qiziqchi ekansan u ğirt.Biz paxtakor degan sòzni eshitsak kònglimiz behuzur bòladi
Кирма бомаса Пахтакор коментариясига чундин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика