UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  21 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  31 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  97 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Ўзбекистон чемпионатида энг кўп ўйин ўтказган мураббийлар ТОП-10 Янгиликлар

Ўзбекистон чемпионатида энг кўп ўйин ўтказган мураббийлар ТОП-10

Бу йил мамлакат миллий чемпионатининг 26-мавсуми ўз якунига етди. Янги мавсумдан олий лигамиз ўзгача форматда ўтиши кутилаётган Суперлигага айлантирилди.

Ортда қолган 26 йиллик тарих саҳифаларини кўздан кечирар эканмиз, футболда муҳим роль ўйновчи бош мураббийлар статистикаси эътиборимизни тортди. Кўп йиллик маълумотлар натижасига кўра Ўзбекистон олий лигасида энг кўп фаолият юритган бош мураббийлар ўнталигини тузиб чиқдик.

Қуйида улар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Сабаби уларнинг аксарияти ҳақида мухлисларимиз керагидан ортиқ маълумотга эга.


Ўзбекистон чемпионатида энг кўп ўйин ўтказган 10 нафар мураббий

Исми ва фамилияси

Жамоаси

Ўйин сони

1

Юрий Саркисян

Нефтчи

636

2

Рустам Мирсодиқов

Дўстлик (Политотдел), МҲСК, Металлург, Қизилқум, Локомотив, Навбаҳор

513

3

Баҳром Ҳакимов

Темирйўлчи, МҲСК, Андижон (Наврўз), Насаф, Динамо, Тўпаланг, Шўртан

439

4

Игорь Шквирин

Қизилқум, Олмалиқ (ОКМК), Сўғдиёна

347

5

Виктор Жалилов

Навбаҳор, Пахтакор, Машъал, Динамо

323

6

Равшан Ҳайдаров

Трактор, Пахтакор, Қизилқум, Динамо

282

7

Усмон Тошев

Бухоро, Шўртан, Насаф

279

8

Ҳаким Фузайлов

Бухоро, Андижон, Самарқанд-Динамо, Локомотив

241

9

Валерий Лёткин

Трактор, Машъал, Зарафшон, Металлург

235

10

Александр Иванков

Нурафшон (Бухоро), Пахтакор, Кимёгар (Чирчиқ)

220


1.    Юрий Саркисян
Ўзбек футболида ёрқин из қолдирган Юрий Вазгеновични ортиқча таърифлашни ҳожати бўлмаса керак. Мустақил чемпионатимизда мутлақ рекорд ўрнатган бу мутахассис “Нефтчи”ни тарих саҳифаларида феноменга айлантира олди. У 1992-2013 йиллар давомида бир жамоада ишлаш билан бирга чемпионатнинг бир қатор рекордлари соҳиби бўлди. Унинг Фарғонадан кетиши, аниқроқ айтадиган бўлсак кетказилиши оқибати нима билан якун топганини водийлик мухлисларни яна эсига солиб уларни байрам арафасида хафа қилиш яхшимас. Бир сўз билан айтган Сарикисян эришган бу кўрсаткич яқин йилларда бирор бир мураббий томонидан янгиланмаслиги муқаррар.

2.    Рустам Мирсодиқов
Рустам Тўхтамуродович яқинда “Металлург”дан кетганликларини расман эълон қилганди. 500лик маррадан ўтган бу мураббийимизнинг ҳам ўзбек футболида ўз ўрни ва нуфузи борлигини футбол ишқибозлари яхши билишади. Мирсодиқов ҳам Саркисян каби фаолияти давомида кўплаб соврин ва рекордлар соҳиби бўлган.

3.    Баҳром Ҳакимов
Қўқонлик бу мутахассис ҳам мустақил чемпионатнинг илк мавсумидан фаол ишлаган кам сонли мураббийлардан бири ҳисобланади. Ҳакимов фаолиятидаги энг катта натижаларини Қаршининг “Насаф”жамоасида ишлаб юрган кезларда қўлга киритган.

4.    Игорь Шквирин
Миллий чемпионатимизда 2005 йилдан мураббий сифатида намоён бўлган Игорь Анатольевич ҳам 12 ярим мавсумлик фаолияти давомида бир қатор натижаларга эришди. У ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида Ўзбекистонда энг яхши бўлган илк инсондир.

5.    Виктор Жалилов
Наманган футболини юксалишида катта ҳисса қўшган Виктор Романович ўйинлари сони бўйича бешинчи ўринда турибди. Бу мутахассис ҳам ўз фаолиятида кўплаб соврин ва ютуқларга эришган.

6.    Равшан Ҳайдаров
Айни дамда Ўзбекистон олимпия терма жамоасига устозлик қилаётган Равшан Акмалович 1998 йилда “Трактор” жамоасида илк мураббийлик фаолиятини бошлаган. Турли ёшдаги терма жамоаларимизда ишлаш билан бирга, олий лигада ҳам етарлича ўйинда устозлик қилган Ҳайдаров ҳисобида ҳозирда 282 ўйин мавжуд.

7.    Усмон Тошев
Асосан Бухорода фаолият олиб борган Усмон Қудратович, бир муддат Қашқадарёда ҳам мураббийлик вазифасини ўтаган. Жорий  мавсумда Тошев биринчи лига вакили “Андижон”да бош мураббийлик қилди. Шунингдек, бу мутахассис мураббийлар учун ташкил этилаётган ОФКнинг турли курсларида ҳам ўқитувчи вазифасини ўтаб келмоқда.

8.    Ҳаким Фузайлов
Мазкур мураббийлар ўнлигида ягона бўлган хорижлик мутахассис Ҳаким Қаюмович юртимизда 90-йилларнинг охирида илк фаолиятини олиб борганди. У катта натижаларга бир неча йил аввал Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида ишлаган вақтида эришди.

9.    Валерий Лёткин
Валерий Николаевичнинг мураббийлик фаолиятининг катта қисми 90-йиллар охирига тўғри келади. Шу йилнинг октябрь ойига қадар бу мутахассис ПФЛ спорт бўлимида етакчи мутахассис лавозимида ишлади.

10.     Александр Иванков
Марҳум Александр Дмитриевич мамлакат футболида салмоқли ҳисса қўшган мураббийлардан бири ҳисобланади. Бу мутахассис қаерда ишламасин кўплаб иқтидорларни кашф этган. Шунингдек, у Ўзбекистон терма жамоасига ҳам устозлик қилган.


Бахтиёр Ширинов тайёрлади

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика