UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  1 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  5 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  5 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  18 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  17 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1

Ўзбекистон аёллар термаси иккинчи ўйинида ҳам БААни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар термаси иккинчи ўйинида ҳам БААни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Шу кунларда БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча, 12 март куни БАА аёллар термасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Мазкур беллашувда Шерали Бобоқулов шогирдлари 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Маҳлиё Сарикова, Лианна Нарбекова, Людмила Карачик, Дилдора Нозимова, Маҳфуза Туропова муаллифлик қилди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 9 март куни ўтказилган ўртоқлик учрашувида БАА термасини 8:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Мазкур учрашувлар ҳар икки терма жамоа учун Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичидаги иштирокига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичи “B” гуруҳидан жой олган бўлиб, финал босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради. Саралаш босқичиинг “B” гуруҳи учрашувлари 3–11 апрель кунлари КХДРда бўлиб ўтади.  

Шерали Бобоқулов қўли остидаги терма жамоа 14 март куни Тошкент шаҳрига қайтиб келади.

Ўртоқлик учрашуви
БАА, Дубай
12 март, якшанба

БАА – Ўзбекистон — 0:5

Голлар:
Сарикова, Нарбекова, Карачик, Нозимова, Туропова.

Ўзбекистон: Мафтуна Жонимкулова, Камола Рисқиева (Дилдора Нозимова), Ҳолида Дадабоева, Зумрад Назарова (Мафтуна Шойимова), Мавлуда Мунавварова (Юлдуз Набиева), Нозима Камолтоева (Ирода Турдалиева), Маҳфуза Туропова, Феруза Турдибаева, Маҳлиё Сарикова (Умида Зоирова), Лианна Нарбекова (Нилуфар Қудратова), Людмила Карачик.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика