Ўзбекистон аёллар термаси ФИФА рейтингида нечинчи ўриндалигини биласизми?
15 дек 2017 14:53
Янгиликлар
Ўзбекистон аёллар термаси ФИФА рейтингида нечинчи ўриндалигини биласизми?
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) аёллар терма жамоаларининг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 1557 очко билан 41-ўринни банд этди.
ОФКга аъзо терма жамоалари орасида Австралия аёллар терма жамоаси 2030 очко билан етакчилик қилмоқда. Жаҳон рейтингида бу жамоа ҳамон 4-поғонада бормоқда.
Япония аёллар терма жамоаси 1967 очко билан Осиёда иккинчи (дунёда олтинчи) бўлса, КХДР аёллар термаси 1948 очко билан учинчи (дунёда ўн биринчи) ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистон аёллар термаси юқоридаги терма жамоалардан ташқари Жанубий Корея (1868), Хитой (1861), Таиланд (1668), ва Вьетнам (1652) кейин Осиёда 8-поғонани эгаллаб турибди.
Жаҳон рейтингида АҚШ аёллар термаси (2114) ҳамон пешқадамлик қилмоқда. Германия (2052) иккинчи, Англия (2033) учинчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар