UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" (матнли трансляция)  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  12 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  12 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  8 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8

"Ўзбек Роналдуси"ни Португалияда нималар кутмоқда? Янгиликлар

"Ўзбек Роналдуси"ни Португалияда нималар кутмоқда?

Сардор Рашидов Португалиянинг "Насьонал" клубига ўтди.

ПОРТУГАЛИЯ

Испаниянинг яқин қўшниси бўлмиш Португалия Атлантика океани қирғоқларида жойлашган.

Энг машҳур жойи — Алгаври пляжи.

ПОРТУГАЛИЯ ФУТБОЛИ ВА ЮЛДУЗЛАРИ

Бугун биз Португалия футболи, Примьера чемпионати ҳақида суҳбатлашамиз. Шунингдек, ҳамюртимиз Сардор Рашидов португал клубига трансфери ва уни у ерда нималар кутаётгани ҳақида суҳбатлашамиз.

Португалия футболи ўзи нимаси билан машҳур? Португалия — бу Криштиану Роналду, Луиш Фигу, Рикарду Карвалью, Витор Бая, Фернанду Коута, Руй Кошта, Эйсебио, Фернанду Гомеш, Нуно Гомеш, Абель Шавьер каби кўплаб таниқли футболчилар улғайган маскан.  Шунингдек, мамлакатда кўпчиликка таниш бўлган “Порту”, “Бенфика”, “Спортинг”, “Брага” ва юртдошимиз фаолиятини давом эттирадиган “Насьонал” жамоалари бор.



Бир қарашда, “Насьонал” сизга машҳур бўлмаган кичик бир клубдек туюлиши мумкин. Лекин ишонинг, у ҳақида эътибога лойиқ маълумот ва фактлар етарли. Қуйида, сизларни улар билан таништирамиз.

МАМЛАКАТНИНГ ЭНГ АСОСИЙ ЧЕМПИОНАТИ — ПОРТУГАЛИЯ ПРЕМЬЕРАСИ ДЕБ АТАЛАДИ

Чемпионатда 18та жамоа иштирок этади. “Порту”, “Бенфика”, “Брага”, “Спортинг”, “Белененсиш”, “Витория”, “Гимараеш”, “Морейренсе”, “Портимоненси”, “Санта-Клара”, “Риу Аве”, “Насионал”, “Витория Сетубал”, “Тондела”, “Маритиму”, “Боавишта”, “Фейренсе”, “Авеш” ва “Шавеш”.

“НАСЬОНАЛ” КЛУБИ

Сардор Рашидов ўтган “Насьонал” клуби 1910 йилда ташкил топган.

Жамоа 17та ўйиндан сўнг 14-поғонани эгаллаб турибди ва 19 очкога эга. Чемпионат етакчиси “Порту”дан 27 очкога ортда қолмоқда. Ҳозирда клуб ҳисобида 5 ғалаба, 4 дуранг ва 9 мағлубият бор. Тўплар нисбати 19:33. Жамоа тўп ўтказиб юборишни жуда ҳам “ёқтиради”.

Жамоанинг турнирдаги ҳолатини ҳисобга олсак, Сардор Рашидовга осон бўлмаслиги аниқ. Уни шунчаки харид қилишгани йўқ. Рашидов ёрдамида жиддий муаммоларни ҳал қилиб, Примейрада қолишни режалаштиришган. Бу ҳамюртларимизни хурсанд қилиши шубҳасиз!

Эътиборингизга ички чемпионатдаги ҳолатни тақдим этамиз:

“ЭШТАДИУ ДА МАДЕЙРА” СТАДИОНИ

Энди эса сизларни “Насьонал” уй ўйинларини ўтказадиган стадион ҳақида қисқача. “Мадейра” стадиони Фуншал шаҳри, Мадейра ороли бўйида барпо этилган. Арена сиғими 5132 ўринни ташқил этади.

Шунингдек, Фуншал шаҳрида 2007 йил қурилган Криштиану Роналду футбол кампуси мавжуд.

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ ВА "НАСЬОНАЛ":

Балки хабарингиз бордир, 24 йил аввал, яъни 1995 йил “Насьонал”нинг ўсмирлар жамоасида Криштиану Роналду тўп тепган. Ўша вақтларда португалиялик таҳминан 10-12 ёшларда эди.

Роналдунинг футболдаги фаолияти айнан “Насьонал”да бошланган ва у клуб билан 1995 йил шартнома имзолаган. Омадли мавсумдан сўнг Роналду “Спортинг”га ўтиб кетади. Ёшлар жамоасида маълум вақт тўп тепган Роналду тез орада асосий жамоа таркибида майдонга туша бошлайди. 2003 йилда эса "Спортинг"дан "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтади.

Ўз вақтида Коштинья, Фабио Коэнтрау ҳам “Насьонал”да ўйнаган.

Шу билан Роналду ва бошқа ўйинчилар тўғрисидаги маълумотларга якун ясаб, қаҳрамонимиз фаолияти билан таништиришни бошлаймиз.

САРДОР РАШИДОВ

2019 йил 16 январь куни ўзбек мухлислари орасида хушхабар тарқалди — Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўйинчиси Сардор Рашидов эркин агент сифати Португалия клуб “Насьонал”га ўтди.

Умид қиламизки, Европа футболида ўйинчимизнинг фаолияти узоқ ва ижобий воқеаларга бой бўлади. Рашидов учун бу муҳим қадам. Биринчи навбатда, юқори даражада ўйнай олишини исботлаши зарур. Португалия чемпионати ва Рашидов ўйнаган чемпионатлар бир-биридан ер билан осмончалик фарқ қилади. Бу чемпионатда кўплаб ёш иқтидорли маҳаллий ва легионер ўйинчилар бор. Португалиянинг бошқа клублари таниқли бўлмаган, аммо техникаси кучли футболчиларни айнан шу жамоадан излайди.

27 ёшли ҳамюртимизга осон бўлмайди. У бор маҳоратини ишга солиб, клуб тўғри танлов қилганини исботлаши керак. Рашидов захира ўриндиғини банд қилиб ўтириш ниятида эмас, лекин шундай варант йўқ эмас.

Рашидов позициясида кучли футболчилар жамланган бўлиб, асосий таркибга кириш учун рақобат Сардор учун фойдали бўлади деб умид қиламиз. Қаҳрамонимиз учун бу катта синов майдони бўлиб хизмат қилади. Агар у ўз устида яхши ишласа, Англия, Германия ёки Испания чемпионатига ўтиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Аммо бунинг учун Рашидов асосий таркибда ўйнаши, кўпроқ гол уриб, голли узатмалар бериши лозим.

Шубҳасиз, Рашидов ва унинг ўйинлари орқали футболчиларимизга бўлган эътибор қанчалик ортиши ва бу ўз навбатида терма жамоамизга фойдали бўлишини ҳам унутмаслик лозим. Бунинг яхши жиҳати шундаки, скаутлар ўзбек ўйинчиларини ҳам кузата бошлайди. Терма жамоа эса кучли чемпионатда тўп тепувчи легионерга эга бўлади. Шунинг учун, бу борада Рашидовни қўллаб-қувватлаб, ишларига омад тилаймиз!

РАШИДОВНИ ЯНА НИМАЛАР КУТМОҚДА

Қанчалик чиройли эшитилмасин, ҳақиқатга тик боққан ҳолда, аслида Рашидовни “Насьонал”да нималар кутаётгани ҳақида суҳбатлашамиз. Биринчидан, бошқа мамлакат, бошқа маданият, таом ва одамлар ҳам умуман бошқа. Бироқ Рашидов бу борада тажрибага эга. Шунинг учун, бу унга муаммо туғдирмаслиги аниқ. Иккинчидан, “Насьонал” жамоасида легионерлар жуда кўп: 8та бразилиялик, 2та серб, 2та гондураслик, ва Жанубий африкалик, Аргентина, Алжир, Грузия, Мозамбик, Нидерландия, Колумбия, Камерун ва Нигериянинг биттадан ўйинчиси. Маҳаллий португалияликлар эса бор йўғи 7тани ташкил қилади. Рақобатни тасаввур қиляпсизми? Ўзбекистон чемпионатидаги рақобат қаёқда-ю, Португалия чемпионатидаги легионерлар билан рақобат қаёқда?! Бу жамоадаги таниқли ҳимоячи Фелипе Лопес ҳисобланади.

31 ёшли ўйинчи 17та учрашувда бирорта ҳам гол ура олгани, голли узатма бергани ҳам йўқ. Бу ҳам етмаганидек, 2та сариқ карточка олди. 2014 йил Фелипе “Вольфсбург” футболчиси бўлган вақтлар, футбол учрашувини томоша қилиш мобайнида у микроинфаркт бўлганди. Ҳамма ҳам бундай диагноздан кейин профессионал спорт билан шуғуллана олмайди. Фелипе эса буни уддаламоқда. У кучли ўйинчи.

Жамоада 8та ҳимоячи бор, лекин клуб ҳимоя борасида анча оқсамоқда. Шунингдек, у кўп бор тўп ўтказиб юборади. Энди эса ярим ҳимоячи ва ҳужумчиларга эътибор қаратамиз. Сўнгги 3та турда жамоа 2 маротаба мағлубиятга учради ва атиги 1 марта ғалаба қозонди.

Тактик схемани ўрганиш жараёнида бир қарашда, жамоа ҳимоявий ўйнайдигандек туюлади. Буни жамоа 4-2-3-1 тактикасида ўйнашидан ҳам билиш мумкин. Нимага 1та ҳужумчи? Ахир жамоада яна 7та форвард бор.

Аслида, қанот ярим ҳимоясида тўп тепаётган икки ёш футболчи Витти ва Камачо ҳужумчи ҳисобланади. Самарали ҳаракатларни инобатга оладиган бўлсак, Камачонинг кўрсаткичлари бироз яхшироқ. Футболчи 17 тур давомида 5 та гол урди ва 2 бор шерикларига голли узатма етказиб берди. Жамоанинг энг сермаҳсул ўйинчиси эса марказий ҳуждумдаги Рочез. У 8та гол урган ва 1 бор голли узатма амалга оширган.

Рашидовга осон бўлмаслиги турган гап. Лекин мазамбиклик Витти ўнг қанотда тўп тепади ва ҳозирча самарадорлиги билан ажралиб турганича йўқ. 17 турда 2та гол ва 2 та голли узатма.

Рашидов ва Витти ўртасида асосий таркиб учун кескин кураш бўлиши мумкин. Агар тактик схема ўзгартирилса (масалан 4-4-2), у ҳолда Рашидов ярим ҳимояга ўрнашиб олиши учун имконияти юқори бўлади. Акс ҳолда, ҳужумнинг олдинги чизиғида  Камачо билан жуфт ҳолда ўйнашига тўғри келади.

4-2-3-1 тактикасига содиқ қолишса, унда Сардор Рашидов ўрин учун курашиши керак. Яна бир нарса, у ҳали қайси томондан тўп тепиши аниқ эмас. Шу сабабли, уни ҳам ҳужумчи, ҳам ярим ҳимоячи позициясида ўрганиб чиқамиз.

РАШИДОВ — ҲУЖУМЧИ СИФАТИДА

Агар Рашидов ҳужумчи бўлса, асосий таркибдаги жой учун қуйидаги футболчилар билан беллашиши керак:


Ф.И.Ш
МАМЛАКАТ
ЁШИ
ЎЙИНЛАР СОНИ
ГОЛЛАР СОНИ
ГОЛЛИ УЗАТМАЛАР
1
Хосе Брайан Риаскос Валенсия
Колумбия
24
12
0
1
2
Рочес Брайан
Гондурас
24
18
8
1
3
Жоау Педру Гомеш Камачу
Португалия
24
15
5
2
4
Горри Кенжи
Нидерландия
24
19
1
0
5
Витти Чимойо Жоау Кембу
Мозамбик
22
17
2
2
6
Барселос Диего
Бразилия
33
3
0
0
7
Арабидзе Георгий
Грузия
20
6
0
0
8
Альхасан Абдуллахи
Нигерия
22
7
0
0


Жамоадаги энг самарали ҳужумчилар Рочес ва Камачу 13та гол урган ва 3та голли узатма берган (умумий). Жамоадаги форварднинг ўртача ёши — 24,4. Диегодан ташқари ҳамма ҳужумчилар Рашидовдан кичик. Рашидоқ асосий таркибга ҳужумчи позициясида ўрнашиш имконияти кам, лекин бор. Шу сабабли, Сардор самарали ўйинчи бўлиши, мунтазам равишда рақиб дарвозасини ишғол қилиши ҳамда голли узатмалар бера олиши зарур.

РАШИДОВ — ЯРИМ ҲИМОЯЧИ СИФАТИДА

Қуйидаги жадвалга назар ташласак, “Насьонал”нинг ярим ҳимоячилари катта ёшдаги футболчилардан иборан эканини билишимиз мумкин. Шунинг учун, бош мураббий қанот ҳужумчиларини ярим ҳимояга қўймоқда. Марказда эса 26 ёшли Витор Гонсалвеш ўйнайди. У 17та турда 1тагина гол уришга муваффақ бўлди.


Ф.И.Ш
МАМЛАКАТ
ЁШИ
ЎЙИНЛАР СОНИ
ГОЛЛАР СОНИ
ГОЛЛИ УЗАТМАЛАР
1
Хамзауи Окача
Алжир
28
8
0
0
2
Серкейра Мауру
Португалия
26
4
0
0
3
Палочевич Александар
Сербия
25
15
1
1
4
Маракис Серхио
ЖАР27
8
0
1
5
Жоау Тиагу «Жота»
Португалия
25
8
0
1
6
Гонсалвеш Витор
Португалия
26
18
1
0


Рашидовнинг ярим ҳимояда ўйнашга имконияти борми? Агар мураббий тактикани ўзгартирса, у ҳолда бор. Биринчидан, ярим ҳимояда ўйинчилар сони камроқ. Иккинчидан, ярим ҳимоячиларнинг ўртача ёши 26да. Учинчидан, ярим ҳимояда самарали хавбеклар кам: Александр ва Витор бор йўғи биттадан гол уришган холос. 1тадан голли узатма беришга эса Александр, Серхи ва Жота муваффақ бўлганди. Тўртинчидан, ҳозирда ярим ҳимоядаги натижалар яхши эмас. Юқорида таъкидлаганимиздек, қанот ҳужумчилар ярим ҳимояда тўп тепмоқда. Ўзингизга маълум, ярим ҳимоя жамоанинг мотори ҳисобланади. Ҳужумчилар барибир ярим ҳимоячилардек ўйнай олмайди. Зарур вақтда ярим ҳимоя ҳимояланади ёки ҳужумга ўтади. Бешинчидан, ҳужумдан фарқли ўлароқ, ярим ҳимояда ўйинчиларни кўпроқ алмаштиришади. Шундай экан, Рашидовда имкон етарли, фақат ундан унумли фойдаланса бўлгани.

Сардор Рашидовнинг 2018 йилдаги статистикаси:


Ф.И.Ш
МАМЛАКАТ
ЁШИ
ЎЙИНЛАР СОНИ
ГОЛЛАР СОНИ
ГОЛЛИ УЗАТМАЛАР
1
Сардор Рашидов
Ўзбекистан
27
23
8
3


РЕЗЮМЕ

Бироқ, Рашидов жароҳат олгани ва бир неча ўйинларда иштирок эта олмаганини ҳисобга олишимиз керак. Албатта, у асосий таркибда “жой”га эга бўлиш борасида қийинчиликларга дуч келиши табиий. Лекин ҳозир ярим ҳимоячилик позицияси бўйича имконияти етарли. Бунинг учун Витти билан бўладиган “жанг”да ғолиб чиқиши зарур. Ҳимоя ва ярим ҳимоя таҳлилидан келиб чиқиб, “Насьонал” бу борада бироз кучсиз. Чунки жамоа яхши ҳимоялана олмайди.

Жамоа 17 турда 19та гол урди ва 30та тўпни ўтказиб юборди. Чемпионат доирасида бундай қуйи натижага эришган клублар сони 2та. Улар: “Насьонал” ва “Риу Аве”.

Садрор, агар сен бу мақолани ўқиётган бўлсанг, эртага деган тушунча йўқлигини тушунишинг зарур. Шунинг учун, бугун ва ҳозир билан яша! Бу билан нима демоқчимиз?! Сен асосий таркиб учун курашни Осиё Кубоги, Ўзбекистон термаси таркибида бошлашинг лозим. Жамоани олдинга тортиб, самарали ўйинчилардан бири ҳамда турнирнинг энг яхши футболчиси бўла олишинг шарт!

P/C: "Насьонал" клуби расмий сайтида Рашидов трансфери эълон қилиб бўлинди ва футболчимиз ҳақида қисқа маълумот, ҳамда унинг ўйинларининг видеоролиги юкланди. Жамоа раҳбариятининг Рашидовдан умиди катта!

Сардор Рашидов – иқтидорли ва жисмонан чидамли футболчи, ҳужумчи, у шунингдек қанотларда ҳам ҳаракат қила олади. Ҳозирда Сардор Рашидов Осиё Кубогида иштирок этаётган Ўзбекистон термаси билан бирга! Бугун жамоамиз Австралия билан беллашади! Қатар, Саудия Арабистони ва Дубай клубларидан бўлган қизиқишга қарамай, Европада ўйнаш иштиёқи Рашидов учун ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилди ва "Насьонал" билан 2,5 йиллик шартномага имзо чекди.

Маълумотлар:

Сардор Рашидов
Туғилган куни: 14.06.1991
Мамлакати: Ўзбекистон
Амплуаси: Ҳужумчи
A: 43 ўйин / 11та гол
Бўйи: 1,84 м
Оғирлиги: 76 кг
Аввалги жамоаси: "Локомотив" Тошкент

Биз Сhampionat.asia ходимлари ҳамда сайтимиз ўқувчилари номидан Сардор Рашидовга омад тилаб қоламиз!

Муаллиф: Алишер Холматов

Таржима: Нозима Зарипова


https://championat.asia/ru/news/223088

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика