UZ

Сўнгги янгиликлар

09:45Игор Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  11 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  1 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  7 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  11 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  7 23:35Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди  7 22:45"Реал" нимадан норози?  6 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  2 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  1 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  2 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  1 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  9

Ўзбек футболига қайси давлат футбол модели мос келади? Янгиликлар

Ўзбек футболига қайси давлат футбол модели мос келади?

Бир неча кун олдин Телеграм каналимизга шу мазмунда сўровнома қўйгандик.

Миллий терма жамоамиз ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг иккинчи босқичидан ўта олмагач, бу борада жуда кўп танқидий фикрлар янгради. Ўзбек футболи тўғридан йўлдан кетмаяпти, болалар футболига эътибор суст, терма жамоамизни малакали мураббийга топшириш керак ва ҳоказо. 

Бу гапларнинг барчасида жон бор, лекин шуни унутмайликки, ривожланиш учун аввало ўзимизга мос йўлни танлаб олишимиз даркор бўлади. Мустақилликка эришганимиздан сўнг ўтган бир неча йиллар мобайнида ўзбек футболи собиқ Иттифоқ пайтидаги футбол соясида яшаб келди ва ҳамон яшашда давом этмоқда. 

Биз ўз йўлимиз ва моделимизни танлаб олдикми? Бу саволга бирданига ҳа деб жавоб бериб бўлмайди. Аслида ривожланиш учун танланган йўл ҳам мавҳум. Масалан, Қатар бир неча йил олдин испан футболи моделини танлади. Доҳада "Эспайр" академиясини ташкил этиб, ёш болаларни испанча модел асосида ўқита бошлади. 

Орадан ўн йилча вақт ўтиб, бу модел ўз самарасини берди. Қатар терма жамоаси бугунги кунга келиб Осиёнинг етакчилари қаторига чиқиб олди. Миллий жамоанинг Осиё Кубоги-2019да олтин медалларни қўлга киритиши бежиз эмас. Демак, Қатар кўрдики, улар испан моделини танлаб адашмаган. Шундан келиб чиқиб биз ҳам қайсидир футболи ривожланган мамлакатдан ўрнак олишимиз керакми? Бу борада ҳам турли саволлар янграйди. 

Телеграм каналимизга "Сизнингча, ўзбек футболига қайси давлат футбол модели мос келади?" сарлавҳаси билан сўровнома бергандик. Бугун натижаларни эълон қиламиз. Ўтган бир ҳафта ичида ушбу сўровномада 11 мингдан зиёд ўқувчи иштирок этиб, ўзларига маъқул вариантни белгилашган. 


Сўровномада келтирилган давлатлар орасида энг кўп овозни Испания билан Германия тўплади, яъни иштирокчиларнинг 14 фоизи айнан шу икки мамлакат фуnболи бизга кўпроқ мос келишини билдиришган. Италия билан Россия 9 фоиз, Англия эса 8 фоиз овоз йиғди. Бундан кўриниб турибдики, кўпчилик Италия, Россия ёки Англия футболидан ҳам ўрнак олиш зарар эмаслигини тахмин қилган. 

Сўровномада кейинги ўринларни Португалия 5 фоиз, Нидерландия 4 фоиз ҳамда Бразилия 2 фоиз овоз билан банд этди. Шунингдек, "Бошқа мамлакат" варианти 3 фоиз овоз тўплади. Энди бошқа мамлакат деганда футболи ривожланган дунёнинг исталган давлатини назарда тутса бўлади.  

Лекин энг кўп овоз йиғган ҳеч қайси давлат эмас, балки "Ҳеч бири тўғри келмайди, бизнинг ўз моделимиз бор" варианти бўлди. Умумий ҳисобда 32 фоиз иштирокчи айнан шу вариантни белгилаган. Бундан кўриниб турибдики, кўпчилик кимдандир кўчирмакашлик қилиб модел олмайлик, бизнинг ўз танлаган йўлимиз бор деган фикрда. Лекин шу ўринда бошқа савол юзага келади: агар ўз моделимиз бор бўлса, у қандай кўринишда? Яъни, ривожланиш дастурига эгамизми? Дастур бор бўлса, кенг жамоатчиликка тақдим этилганми деган саволлар ҳам туғилади. 

Хўш, сиз қандай фикрдасиз, ўзбек футболи ривожланиши учун қайсидир мамлакат футболидан ўрнак олиши керакми ёки ўз моделимиз билан ҳам кучайишга ишонса бўладими?

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика