UZ

Сўнгги янгиликлар

10:14Месси Видаль билан хайрлашди: "Сени доим феномен деб ҳисоблаганман. Бизнинг йўлларимиз яна кесишади"  5 09:55"Турон" футбол клуби янги замонавий автобусга эга бўлди  2 09:50Лэмпард: “Кепа катта хато қилди”   9 09:14“Лестер” АПЛда 87 йил қайд эта олмаган натижасига эришди   2 09:09Про лига. Бугун "Турон" - "Нефтчи" ўйини бўлади  1 09:07Суперлига. Бугун Жиззахда Бақоев - Ашурматов тўқнашуви, "Сурхон" Қаршида меҳмон бўлади  14 08:57Клаудио Раньери: “Футболчиларимдан бунчалик кучсиз ўйин кутмагандим”   1 08:45Андреа Пирло: “Биринчи бўлимда кўпроқ гол ура олмаганимиздан афсусдаман”   3 08:32Зидан “Реал Сосьедад”га қарши баҳсдаги дурангдан сўнг нималар деди?   1 08:15Криштиану Роналду кетма-кет 19 мавсумдан бери гол урмоқда   10 08:00Роналду: “Ҳар доим мавсумни ғалаба билан бошлаш жуда яхши”   0 07:20ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:0  0 07:20Достон Мелиқўзиев: “Орзум - яхши одам бўлиш”  2 07:15А Серия. "Ювентус" - "Сампдория" 3:0  0 07:10АПЛ. "Лестер" - "Бернли" 4:2  0

Озарбайжонда туғилиб, афғон урушида қатнашиб, Ўзбекистонда қадр топган Абрамов бугун 58 ёшга тўлди Янгиликлар

Озарбайжонда туғилиб, афғон урушида қатнашиб, Ўзбекистонда қадр топган Абрамов бугун 58 ёшга тўлди

Бугун, 5 август санасида футбол соҳасида фаолият юритаётган бир неча ҳамюртларимиз ўз таваллуд кунларини нишонлашяпти.

Улар орасида футболимиз тарихида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Осиё Кубогида энг яхши натижани қайд эта олган тажрибали мураббий Вадим Абрамов ҳам бор. Карленович бугун 58 ёшга тўлди. 

Вадим Абрамов - 1962 йилнинг 5 август куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дунёга келган. Миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш оилавий муҳит таъсирида юзага келган. Отаси ҳам ҳаваскор жамоаларда тўп тепган. Хатто харбий хизматни ўтаётган чоғида Украинанинг "Томер" клуби тўпурари бўлган. Кичик Абрамов 8 ёшида Бокунинг "Нефтчи-2" жамоасида мураббий Эдуард Оганесов қўл остида футбол ўйнашни бошлаган.        

- Озарбайжонда оддий оилада таваллуд топдим, - дея эслайди ёшлик йилларини бугунги қаҳрамонимиз. - Онам рус миллатига мансуб, отам арман. Уларнинг иккиси ҳам Бокуда таваллуд топишган. Саккиз ёшимда онамдан футбол мактабига олиб боришини сўраганман. "Нефтчи-2" жамоасида Эдуард Оганесов қўл остида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўргана бошладим. 1976 йил Озарбайжон ўсмирлар терма жамоаси сафига қабул қилиндим. 1979 йилгача ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнадим. 

1981 йил 100 нафар аскар билан Қобулга учдим. Афғонистонда 1979 йили уруш бошланган, мен борган пайтда эса уруш анча қизиган эди. Икки йил давомида ҳарбий хизматни ўтадим. Катта-кичик орденларга эга бўлдим. Уйга қайтганимда 85 кг вазнга эга эдим. Ҳарбий хизмат давомида бир маротаба Тошкентга ҳам келгандим. Ўшандаёқ менга Ўзбекистон ёқиб қолганди. Шу сабабли ўзимга Ўзбекистондан жамоа қидира бошладим. 1984 йили танишим орқали Eвгений Валицкийга қўнғироқ қилдим. У киши "Наримонов" жамоаси бош мураббийи эди. Менга "Ўзбекистон" меҳмонхонасига келишимни айтди.

Меҳмонхонага келдим, маошим ҳам зўр эди. Бундай маошни олий лига футболчилари олишмасди. Жамоанинг "Икарус" русумдаги автобуси бор эди. Тошкентга келган кунимнинг эртасига машғулотга бориш учун кўчага чиқсам, автобусимизни ўғирлаб кетишибди (кулади). Кейин уни Чиноздан топиб келишди. Ўғрилар Чинозгача ҳайдаб бориб, у ерда автобус ичидаги қимматбаҳо нарсаларни ечиб олишган экан. Шундан кейин ҳайдовчимиз тунни ҳам автобусда ўтказадиган бўлди. Дебютим "Целиноград" жамоасига қарши бўлиб ўтди. Улар Қозоғистонда биринчи ўринни олган эдилар. Биз 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Балки ишонмассиз, лекин ўша йили мени "Пахтакор"га чақиришди. Шунда мураббийим "Вадим, биласанми, тўғри "Пахтакор" олий лига жамоаси, лекин сен бизда 500 сўм маош оласан, мукофот пулимиз ҳам бор. "Пахтакор"га борсанг 160 сўм. Фарқини кўряпсанми?", - деганди.

Вадим Абрамов Хоразмнинг "Наримонов" клубидан кейин Тожикистоннинг "Ленинобод", Актобедаги маҳаллий жамоа ҳамда "Соҳибкор" шарафини ҳимоя қилди. Григорий Цейтлин қўл остида футболчилик фаолиятимга якун ясади. 1987 йили "Пахтакор" вице-президенти лавозимига тайинланди. Кейинроқ клуб маъмури бўлиб ишлади. "Пахтакор" олий лигага чиққанидан кейин уни Юрий Саркисян "Нефтчи"га чақирган. Тўрт йил давомида Ўзбекистон олий лигасида чемпионликка эришган. 

Абрамов 2000 йилда мураббий сифатида мустақил фаолиятини бошлаган. "НБУ-Осиё" бош мураббийи этиб тайинланган Абрамов бир йил ичида клубни 1-лигага олиб чиқади. 2003 йилда Тошкентнинг "Трактор" клубини қабул қилиб олган. Абрамов бошчилигидаги "Трактор" Ўзбекистон кубоги финалида ўйнади, чемпионатда кучли тўртликдан жой олди. 2007 йилда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси, кейин олимпия терма жамоасига устозлик қилди. 2010 йили эса миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланган. 2011 йили Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё Кубоги нафақат Вадим Абрамов, балки миллий терма жамоамиз тарихидаги ҳозиргача энг яхши натижа бўлиб қоляпти.   

- Албатта, 2011 йилги Осиё Кубоги фаолиятимда алоҳида саҳифа, - дея қитъа чемпионатини эслайди Абрамов. - Бунга қадар мен Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ишлаганман. Ўша таркибдаги кўплаб футболчилар кейинчалик миллий терма жамоанинг етакчиларига айланишганди. Қатардаги Осиё Кубогида 90 фоиз футболчи мен билан бирга олимпия терма жамоасида ҳам ишлаганди. Ўша мусобақага кетишдан олдин мен Осиё Кубогини қўлга киритиш учун кетяпмиз, деб айтгандим. Кўпчилик бунга ишонмаганди. Бироқ яхши иштирок этишимизга негадир ишонч бор эди. Тўғриси, биринчи марта Ўзбекистон олимпия терма жамоасини менга топширишганида, бироз иккиланиш бўлган. Аммо эртаси куни ишонч пайдо бўлган.

Биласизми, ўтган асрнинг 90-йиллари мен тадбиркор бўлиб ишлаган пайтларда Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам берардим. Тўғри, ҳеч қаерда рўйхатда бўлмаганман, аммо сафарларга борардим, молиявий жиҳатдан ёрдам берардим, ҳомийларни топиб берардим. Ўшанда терма жамоа таркибига қараб туриб "агар менга миллий терма жамоани топширсангиз, Жаҳон чемпионатига олиб чиқаман, агар буни уддалай олмасам "Мерседес" русмли машинам сизларга" дегандим. Аммо ўшанда ҳеч ким менга ишонмаганди, орадан 15 йил ўтиб барибир терма жамоа бош мураббийига айландим. Бу тақдир бўлса керак.

Ҳа, Вадим Абрамов ҳақида узоқ гапириш мумкин. Шунчаки, ажойиб инсон. Бир гуруҳ ҳамкасбларимиз билан бирга 2011 йили Қатардаги Осиё чемпионатини ёритиш учун борганмиз. Ўшанда терма жамоадаги муҳит, мураббийнинг футболчилар билан қандай суҳбатлашаётганини кўриб, очиғи Абрамовнинг маҳоратига тан бергандим. Ҳозирда Вадим Карленович "Бунёдкор" жамоасини муваффақиятли тарзда бошқармоқда. 

Фурсатдан фойдаланиб, Вадим Абрамовни бугунги таваллуд куни билан сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз. 

Рейтинг: +34   

Фикрлар

+9   
05 авг 10:59:08
Jasur/Barselona/Bunyodkor
Ўзбеклигим фахрим фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Куперни усулида ўйнашни биззикилар эплолмади Абрамов 6 тани қабул қилиб олган Австралия билан Куперни жамоаси бемалол ўйнади агар Австралия билан ҳозир ўйнасаям 7 тани қабул қилиб олса керак
Okaginam u Avstraliya bn bu Avstraliyani juda kotta farqi bor. Abramov oynagan Avstraliya APLdan yigilganidi hammasini tanirdik. Osha oyinda varatada Nesterov boganda bunchali hisob yiriklashib ketmasidi. Kuper oynagan Avstraliya juda nochor axvoldedi. BAA bemalo yutib kettiku.
+7   
05 авг 09:09:51
Milliy
Umringiz uzoq bulsin biz sizga ishonamiz Terma jamoni joxon chempionatiga olib chiqishingizga
+6   
05 авг 08:40:26
Azizbek Rustamovic
Abramovni avvalgi jamoasini o‘yinlarini maza qilib ko‘rardik.O‘sha Eron,Koreya,Yaponiyalar ham O‘zbekiston bilan hisoblasha boshlagandi.hozir esa O‘zbekiston Falastin,Ummonlar bilan hisoblashmoqda.bu Kuperni emas Babayanni hizmati.menimcha Bartomeu bilan Babayan er xotin bo‘lsa kerak.aytishadiku er xotinni tuprog‘i bir joydan olinadi deb
+6   
05 авг 08:25:39
Aspire
Milliy terma jamoasida ishlagan barcha murabiylar orasida eng muoffaqiyatlisi sôzsz Abramovdir. U bizga ôziniz sevgan hujumkor futbolni maroq bilan kôrishni, bizning futbôlchilaram har qanaqa jamoa bilan qorqmasdan ôynashni ôrgatdi. Uni qayta tayinlanishini NATIJASIZ BÔLSA HAM HUJUMKOR FUTBOL KÔRISHINI HOHLASHINI iltimos qilib talab qilib shu saytda cament yozgan ba'zi bir "ERKAK"lar sal muaffaqiyatsizlik bôsa yoki zborga ôzini futbolchisinimas boshqani chaqirsa nomiga bolmağir gaplani gapirishadi. Abramovga ishonaman, mustakham soğlik ulkan zafarlar tiliman. JCH ga chiqishinimas futbolimizga "Abramov imzosini" tashlab ketishini sôriman.
+5   
05 авг 10:12:59
тешавой
Проста яхши тренер узини ишонган услуби бор ну найранглариям бор ишкилиб эпледи бу бошкарган клуб уйини бошка узб мурабийларига караганда аанча кизиг.Чин йурегдан табриклеман
+5   
05 авг 09:44:09
Fanat Barca 7
С днём рождения Карленович!!!
+3   
05 авг 09:47:06
Jasur/Barselona/Bunyodkor
Abramovga soglik salomatlik tiliman. Uzooooqq yillaaa MTJ ni boshqarib, oz uslubini ozbek futboliga singdirib, har safar JCH ga chiqishimizga sababchi bop yursin. Man har doim Abramov tarafidaman yaxshi kundayam yomon kundayam. Chunki qaysi jamoaga bormasin qiyin paytda borib ogiz vaziyatdan opchiqib ketadi. Abramovi mensimidiganla futbolli tushunmidi. Abramovam shuncha yildan beri grand kamandalani boshqarib har yili chempion bop yursa bolardi, lekin u tayyoriga boradigan odammas. Nma bogandayam Abramov MTJ da qolishi kere. Kapadze U-19 da. Evstafeev U-16 da. Bula bir xil uslubdegi murabbiyla. Yaxlit bitta tizim shakllantirishgan bolardi.
+3   
05 авг 08:59:14
OtabekJON555
Xa Bizda hammasini tez bolishini xoxlashadi. Lekin bizda xech qachon tez bolmaganini xam bilishadi.(Yani fudboldagi yuqori natija) Agar 2011 dan hozirgacha MTJ murabbiyi bo'lganida albatta xozir Maqsadlarga yetishgan bolardik. Abramovni esa S
.A Ferguson kabi hurmat qilardik. Unga hechkim etiroz bildira olmasdi hozirgidek. Afsus. Lekin hali imkon bor Bizni Termani asosini tashkil qiladigan fudbolchilar( Ahmedov Shomurodov, Hamdamov Masharipov Yaxshiboyev O'runov Hamrobekov Qodirqulov himoyachi bolsaham Sayfiyev Alijonov) HUJOMKOR lar. Ya'ni bemalol Abramov falsafasiga 100% mos tarkib. Ishonaman 2011 yilgi hislarni tuyamiz insholloh
+2   
05 авг 10:56:38
Azizbek Rustamovic
Эркин Агент фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
бабаянни ашаддиӣ каршиларидан булсам хам. у Фаластин каби термаларни пуфлаб ташлаган буларди. Фаластин - куперни айби.
Kasallik birdan paydo bo‘lib qolmaydi.u yillar davomida rivojlanib yetiladi.Falastin bilan o‘yin aynan o‘sha yetilgan joyiga to‘g‘ri kelib qoldi xolos.bu kasallik bilan hali Abramov ham,undan keyingisi ham kurashadi.
+1   
05 авг 11:38:21
Fayzulla Atabayev
Афгон уригида акобда беркиниб тирик аолган демапсиларда)))
+1   
05 авг 10:50:29
Ўзбеклигим фахрим
Jasur/Barselona/Bunyodkor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
JCH da Salohsiz nma karomat korsata oldi?? Balkim Kuperi uslubi Misrga tori kegandir, lekn bizaga tori kemadi hamma kordiku. Bizaga bittagina gol urishi orzu qiladigan Falastin bemalol yutib kettiyuu.
Куперни усулида ўйнашни биззикилар эплолмади Абрамов 6 тани қабул қилиб олган Австралия билан Куперни жамоаси бемалол ўйнади агар Австралия билан ҳозир ўйнасаям 7 тани қабул қилиб олса керак
+1   
05 авг 10:45:49
Tanish_Bilish
Эркин Агент фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
эрамиздан олдин эди у ишлар. Ӯшандаям финалда натижа кибермаган. Масалан бабаян охирги марта Корея билан хатто ничья уйнади. табелчимиз эса 0:4 га юткизди.
Wuhaha Babayan Kuperdan zor ekande? :-)
+1   
05 авг 10:28:30
Jasur/Barselona/Bunyodkor
Ўзбеклигим фахрим фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нимадар деяпсиз қанақа Салоҳ Африкани деярли 70 фоиз термасида уни даражасидаги футболчилар бор.
JCH da Salohsiz nma karomat korsata oldi?? Balkim Kuperi uslubi Misrga tori kegandir, lekn bizaga tori kemadi hamma kordiku. Bizaga bittagina gol urishi orzu qiladigan Falastin bemalol yutib kettiyuu.
+1   
05 авг 10:27:44
Ўзбеклигим фахрим
Эркин Агент фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мисрни кутер эмас, Салох обчиккан
Африкада 70 фоиз термаларида Салоҳга ўхшаган футболчилар бор нималар деяпсиз
+1   
05 авг 10:24:55
Ўзбеклигим фахрим
Jasur/Barselona/Bunyodkor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kuper Salohi hisobiga JCH ga chiqqan. Olimpiada termasi juda uzuuunn mavzuu Mirabror akez sotganla oyinni.
Нимадар деяпсиз қанақа Салоҳ Африкани деярли 70 фоиз термасида уни даражасидаги футболчилар бор.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика