UZ

Сўнгги янгиликлар

02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  2 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  1 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  5 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  5 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  3 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  196 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  21 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  11 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  24 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  149 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  60

Озарбайжонда туғилиб, афғон урушида қатнашиб, Ўзбекистонда қадр топган Абрамов бугун 57 ёшга тўлди Янгиликлар

Озарбайжонда туғилиб, афғон урушида қатнашиб, Ўзбекистонда қадр топган Абрамов бугун 57 ёшга тўлди

Бугун, 5 август санасида футбол соҳасида фаолият юритаётган бир неча ҳамюртларимиз ўз таваллуд кунларини нишонлашяпти.

Улар орасида футболимиз тарихида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Осиё Кубогида энг яхши натижани қайд эта олган тажрибали мураббий Вадим Абрамов ҳам бор. Карленович бугун 57 ёшга тўлди. 

Вадим Абрамов - 1962 йилнинг 5 август куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дунёга келган. Миллионлар ўйинига бўлган қизиқиш оилавий муҳит таъсирида юзага келган. Отаси ҳам ҳаваскор жамоаларда тўп тепган. Хатто харбий хизматни ўтаётган чоғида Украинанинг "Томер" клуби тўпурари бўлган. Кичик Абрамов 8 ёшида Бокунинг "Нефтчи-2" жамоасида мураббий Эдуард Оганесов қўл остида футбол ўйнашни бошлаган.        

- Озарбайжонда оддий оилада таваллуд топдим, - дея эслайди ёшлик йилларини бугунги қаҳрамонимиз. - Онам рус миллатига мансуб, отам арман. Уларнинг иккиси ҳам Бокуда таваллуд топишган. Саккиз ёшимда онамдан футбол мактабига олиб боришини сўраганман. "Нефтчи-2" жамоасида Эдуард Оганесов қўл остида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўргана бошладим. 1976 йил Озарбайжон ўсмирлар терма жамоаси сафига қабул қилиндим. 1979 йилгача ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнадим. 

1981 йил 100 нафар аскар билан Қобулга учдим. Афғонистонда 1979 йили уруш бошланган, мен борган пайтда эса уруш анча қизиган эди. Икки йил давомида ҳарбий хизматни ўтадим. Катта-кичик орденларга эга бўлдим. Уйга қайтганимда 85 кг вазнга эга эдим. Ҳарбий хизмат давомида бир маротаба Тошкентга ҳам келгандим. Ўшандаёқ менга Ўзбекистон ёқиб қолганди. Шу сабабли ўзимга Ўзбекистондан жамоа қидира бошладим. 1984 йили танишим орқали Eвгений Валицкийга қўнғироқ қилдим. У киши "Наримонов" жамоаси бош мураббийи эди. Менга "Ўзбекистон" меҳмонхонасига келишимни айтди.

Меҳмонхонага келдим, маошим ҳам зўр эди. Бундай маошни олий лига футболчилари олишмасди. Жамоанинг "Икарус" русумдаги автобуси бор эди. Тошкентга келган кунимнинг эртасига машғулотга бориш учун кўчага чиқсам, автобусимизни ўғирлаб кетишибди (кулади). Кейин уни Чиноздан топиб келишди. Ўғрилар Чинозгача ҳайдаб бориб, у ерда автобус ичидаги қимматбаҳо нарсаларни ечиб олишган экан. Шундан кейин ҳайдовчимиз тунни ҳам автобусда ўтказадиган бўлди. Дебютим "Целиноград" жамоасига қарши бўлиб ўтди. Улар Қозоғистонда биринчи ўринни олган эдилар. Биз 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Балки ишонмассиз, лекин ўша йили мени "Пахтакор"га чақиришди. Шунда мураббийим "Вадим, биласанми, тўғри "Пахтакор" олий лига жамоаси, лекин сен бизда 500 сўм маош оласан, мукофот пулимиз ҳам бор. "Пахтакор"га борсанг 160 сўм. Фарқини кўряпсанми?", - деганди.

Вадим Абрамов Хоразмнинг "Наримонов" клубидан кейин Тожикистоннинг "Ленинобод", Актобедаги маҳаллий жамоа ҳамда "Соҳибкор" шарафини ҳимоя қилди. Григорий Цейтлин қўл остида футболчилик фаолиятимга якун ясади. 1987 йили "Пахтакор" вице-президенти лавозимига тайинланди. Кейинроқ клуб маъмури бўлиб ишлади. "Пахтакор" олий лигага чиққанидан кейин уни Юрий Саркисян "Нефтчи"га чақирган. Тўрт йил давомида Ўзбекистон олий лигасида чемпионликка эришган. 

Абрамов 2000 йилда мураббий сифатида мустақил фаолиятини бошлаган. "НБУ-Осиё" бош мураббийи этиб тайинланган Абрамов бир йил ичида клубни 1-лигага олиб чиқади. 2003 йилда Тошкентнинг "Трактор" клубини қабул қилиб олган. Абрамов бошчилигидаги "Трактор" Ўзбекистон кубоги финалида ўйнади, чемпионатда кучли тўртликдан жой олди. 2007 йилда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси, кейин олимпия терма жамоасига устозлик қилди. 2010 йили эса миллий терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланган. 2011 йили Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё Кубоги нафақат Вадим Абрамов, балки миллий терма жамоамиз тарихидаги ҳозиргача энг яхши натижа бўлиб қоляпти.   

- Албатта, 2011 йилги Осиё Кубоги фаолиятимда алоҳида саҳифа, - дея қитъа чемпионатини эслайди Абрамов. - Бунга қадар мен Ўзбекистон олимпия терма жамоасида ишлаганман. Ўша таркибдаги кўплаб футболчилар кейинчалик миллий терма жамоанинг етакчиларига айланишганди. Қатардаги Осиё Кубогида 90 фоиз футболчи мен билан бирга олимпия терма жамоасида ҳам ишлаганди. Ўша мусобақага кетишдан олдин мен Осиё Кубогини қўлга киритиш учун кетяпмиз, деб айтгандим. Кўпчилик бунга ишонмаганди. Бироқ яхши иштирок этишимизга негадир ишонч бор эди. Тўғриси, биринчи марта Ўзбекистон олимпия терма жамоасини менга топширишганида, бироз иккиланиш бўлган. Аммо эртаси куни ишонч пайдо бўлган.

Биласизми, ўтган асрнинг 90-йиллари мен тадбиркор бўлиб ишлаган пайтларда Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам берардим. Тўғри, ҳеч қаерда рўйхатда бўлмаганман, аммо сафарларга борардим, молиявий жиҳатдан ёрдам берардим, ҳомийларни топиб берардим. Ўшанда терма жамоа таркибига қараб туриб "агар менга миллий терма жамоани топширсангиз, Жаҳон чемпионатига олиб чиқаман, агар буни уддалай олмасам "Мерседес" русмли машинам сизларга" дегандим. Аммо ўшанда ҳеч ким менга ишонмаганди, орадан 15 йил ўтиб барибир терма жамоа бош мураббийига айландим. Бу тақдир бўлса керак.

Ҳа, Вадим Абрамов ҳақида узоқ гапириш мумкин. Шунчаки, ажойиб инсон. Бир гуруҳ ҳамкасбларимиз билан бирга 2011 йили Қатардаги Осиё чемпионатини ёритиш учун борганмиз. Ўшанда терма жамоадаги муҳит, мураббийнинг футболчилар билан қандай суҳбатлашаётганини кўриб, очиғи Абрамовнинг маҳоратига тан бергандим. Ҳозирда Вадим Карленович "Бунёдкор" жамоасини муваффақиятли тарзда бошқармоқда. 

Фурсатдан фойдаланиб, Вадим Абрамовни бугунги таваллуд куни билан сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз. 

Рейтинг: +88   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика