Озарбайжон - Қозоғистон ўйини келишилганми?

Aslanov Jasurbek
6 апр 2016
Azerisport.com сайтининг маълум қилишича, Қозоғистон ОАВда Озарбайжон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув келишилганлиги ҳақида маълум пайдо бўлган.

Баъзи сайтларнинг маълумотларига кўра, учрашувдан сўнг ОФФА (Озарбайжон футбол федерация ассоциацияси) вакиллари Қозоғистон ғалаба қозонганидан (1:0) норози бўлган, чунки аввалига 1:1 ҳисоби кутилган эди.

ОФФА матбуот-хизмати раҳбари Микаил Нариманоглу бу борада изоҳ берди:

"Озарбайжон терма жамоаси иштирокида ўртоқлик учрашувида ҳеч қандай келишилган ўйин бўлмаган. Дурангни кутиб, мағлубиятдан хафа норози бўлганимиз ёлғон. Бундан ташқари, ОФФА рақибнинг меҳмонхона ва машғулотини тўламаган. Шу билан бирга, ОФФА ва ҚФФ ҳакамлар мукофот пули ва трансляцияси пулини тенг тўлашга келишиб олган".


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia