Оуэн "Манчестер Юнайтед"ни мақтаганидан сўнг, "Ливерпуль" мухлислари уни танқид қилишди
20 авг 2016 15:49
Янгиликлар
Оуэн "Манчестер Юнайтед"ни мақтаганидан сўнг, "Ливерпуль" мухлислари уни танқид қилишди
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси, ҳозирда "Ливерпуль"нинг элчиси ҳисобланган Майкл Оуэн ёқимсиз вазиятга тушиб қолди.
Оуэн "Юнайтед"нинг "Саутгемптон" устидан қозонган ғалабаси ҳақида фикр билдирди. Майкл соврин шимоли-ғарб томонга ҳаракатланаётганини гапирди. Бу сўзлар "Ливерпуль" мухлисларини жаҳлини чиқарди.
"Бу ўйин қоғоз ва майдонда ажойиб кўринди. Погба - баракалла. Соврин шимоли-ғарб томон ҳаракатланмоқда" - деб ёзди Оуэн ўзининг "Твиттери"да.
- "Элчи? Сен содиқлик сўзи нимани билдиришини биласанми?"
- "Сен клубимизнинг элчисимисан? Истеъфо ҳақида ўйлаб кўрарсан?"
Майкл Оуэн бу сўзларга жавоб беришга ҳам улгурди.
"Ливерпуль" шимоли-ғарбда эмасми?".
Фикрлар