Ўткир Юсупов “Қўқон-1912”дан нима учун кетганди?
22 май 2020 11:10
Янгиликлар
Ўткир Юсупов “Қўқон-1912”дан нима учун кетганди?
“Навбаҳор” жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов кеча “Тезкор Студия” лойиҳасида “Қўқон-1912” жамоасидан нима учун кетганига изоҳ бериб ўтди.
“Кўпчилик мухлислар ким кўп пул берса ўша жамоага ўтиб кетади деган салбий маънодаги фикрларни билдиришади. Қўқондан кетишимга сабаб мавсум якунлангач менга янги шартнома таклиф қилишмади. Оғзаки гаплар бўлиб ўтди, холос. Терма жамоа билан Осиё кубогидан келганимдан кейин клубдагилар қоласан фақат шартномадаги маошларни қисқартирамиз дейишди. Тўғриси, жамоа раҳбарлари билан келиша олмадим. Ўшанда Нўмон акани розилигини олиб кетгандим. Шундан сўнг иккиланишсиз “Навбаҳор”га ўтдим. Боз устига ҳозирги жамоамдаги дарвозабонлар мураббийи Павел Синелников менга бегона эмас”, - дейди тажрибали посбон.
"Навбаҳор" юлдузлари иштирокидаги "Тезкор Студия"ни томоша қилинг:
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар