Ўткир Юсупов "Навбаҳор"да қолади

Narzulla Saydullayev
21 дек 2023
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Навбаҳор" клуби дарвозабони Ўткир Юсуповнинг Наманган клуби билан шартномаси тугаганди.

Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг маълум қилишича, Ўткир Юсупов шартномани узайтиради ва 2024 йилги мавсумни ҳам "Навбаҳор" клубида ўтказади. 

Маълумот учун, 2023 йил Юсупов "лочинлар" сафида барча мусобақаларда 38та ўйин ўтказди ва 30та гол ўтказиб юборди. 17та учрашувда посбон ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia