Ўткир Юсупов: "Ҳали "Навбаҳор" билан шартномани узайтирганим йўқ"

Narzulla Saydullayev
21 дек 2023, 18:17
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Навбаҳор" клуби дарвозабони Ўткир Юсупов шартномани узайтиргани ҳақида хабар бергандик.

Айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Дубайда йиғинда иштирок этаётган дарвозабон биз билан боғланди ҳамда вазиятга ойдинлик киритди. 

"Ҳозирча "Навбаҳор" билан шартномани узайтирганим йўқ. Музокаралар кетмоқда. Барчаси Осиё кубогидан кейин аниқ бўлади. Айни пайтда бор эътиборим терма жамоада", - деди Ўткир Юсупов. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia