UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  7 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  2 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  12 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5 18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  14 18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  1

Отабек Шукуров: "Хоффенхайм" клуби кўригида бўлдим" Янгиликлар

Отабек Шукуров: "Хоффенхайм" клуби кўригида бўлдим"

Аввал хабар бериб ўтганимиздек "Машъал" футболчиси Отабек Шукуров Германия клубида кўрикда эди.
Бугун эрта билан Ўзбекистонга етиб келган футболчимиз билан қисқача суҳбатлашдик.

- Отабек аввало Германия клубига таклиф ҳақида айтиб ўтсангиз?

Бу таклиф ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин бўлган эди. Унгача бошқа клубардан ҳам аниқ таклифлар келди. Биз клубимиз агенти билан маслаҳатлашган ҳолда Германия клуби вариантини кўрдик. Аввал ҳам йиғинларга таклиф этган эди , бироқ айни вақтда ёшлар таркиби Мюнхенда йиғин ўтказди ва мени ҳам таклиф этди.

- Энди клуб ҳақида ҳам қисқача айтиб ўтсангиз?


Мен Германия бундеслигаси вакили "Хоффенхайм" клубида бўлдим. Ушбу жамоа айни вақтда яхши натижалар қайд этмоқда. Таркиб ҳам асосан ёшлардан иборат. Катта эътибор ёшларга қаратилган. Турнир жадвалида эса тўққизинчи поғонада бормоқда. Мен Германия клубини таклифи билан у ерга бордим.

- Машғулотлар ҳақида нима дея оласиз?

Ортиқча гап айтмас эдим. Ҳаммаси ажойиб. Ҳаёт футболга қаратилган. Ёшлар таркиби билан машғулотларда иштирок этдим. Назорат учрашувлари ўтказдик. Бир неча бор майдонга тушдим.

- Мураббийлар сиз ҳақингизда қандай фикрда?

Ҳозирча билмадим. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлса керак. Мен 28 апрель куни қайтишим керак эди ,лекин жамоа мураббийлари клубимиздан яна 1 ҳафта қолишни сўради. Шахсан мени ўйинларимдан кўнглим тўлди.

- Якуний қарор қабул қилиндими?

Германияда 15 кунда якуний фикрга келинмайди. Мавсум якунлангандан сўнг аниқ фикрни айтади. У ерга ёшлар пул учун эмас,футбол учун боради. Мураббийлар яна қайтишимни айтишди. Ҳозирча эса ҳужжатлар ва якуний таклифни кутаман.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика