UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Отабек Шукуров: "Сўнгги йилларда футболимиз жуда пасайиб кетди, янги мураббийнинг келгани футболчиларга ишонч беради" Янгиликлар

Отабек Шукуров: "Сўнгги йилларда футболимиз жуда пасайиб кетди, янги мураббийнинг келгани футболчиларга ишонч беради"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси кечадан эътиборан йиғинга киришди.

Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамизнинг бугунги машғулоти "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтди. Отабек Шукуров бошланган йиғин борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Янги мураббий қўл остидаги учинчи йиғинни ўтказмоқдамиз. Сречко Катанецнинг услубини ва тактикасини ўрганиш жараёнидамиз. Ушбу мураббий жуда ҳам қаттиққўл, дея оламан. Агрессив ўйнашимизни талаб қилмоқда. Ўзбекистон терма жамоасини оптимал ҳолатга ва энг юқори даражага олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Янги мураббий қўл остида янги футболчилар йиғилгани яхши бўлди, уларга ҳам қайсидир маънода таъсир қилади. Чунки ўзимизнинг футбол сўнгги йилларда жуда пасайиб кетди. Ўзгаришлар бўлаётгани уларга катта ишонч беради. Ўзбек футболи кўпроқ чиройли ўйин устига қурилади, паслар билан ҳаракатланади.

Сречко Катанец эса натижа учун ўйнашимизни, яхши ҳимоялансак ҳужумда тезроқ ҳаракат қилиб гол урамиз, деди. Ҳужумга ўтганимизда бош худудлар очилиб ҳимояда муаммолар кўзга ташланиб қолди",- дейди Отабек Шукуров.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика