

"Туркманистонни мағлуб этганимиздан жуда хурсандмиз. Навбатдаги учрашув Японияга қарши бўлиб ўтади. Осиё Кубогидаги мақсадимиз - чемпион бўлиш.
БАА клубида ўйнашимни ҳамма яхши билади. Қаерга борсам стадион ходимлари ёки мухлислар мени танишмоқда. Улар исмимни айтиб мени қўллаб-қувватлашмоқда.
Кўплаб ватандошларимиз бизни қўллаш учун БААга етиб келибди. Мен ва футболчилар бундан мамнунмиз. Навбатдаги учрашувларда ҳам ғалаба қозониб, ишқибозларни хурсанд этишни хоҳлаймиз" - дейди Отабек Шукуров.



