UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40"Қайрат" дарвозабони Чемпионлар Лигасининг энг яхши уч футболчиси қаторига кирди  0 13:18Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Австралия билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  3 13:12Самвел Бабаян: "Барча жамоаларнинг моддий-техник базаси сезиларли даражада ўсди"  4 12:45Мбаппе ЕЧЛдаги омадсизликдан кейин "Реал"ни танқид қилди  2 12:20Ўзбекистонда 2025 йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 12:15Элдор Шомуродов — 2025 йилнинг энг яхши футболчиси, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий!  4 11:47Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ва вице-президентлари қайта сайланди  0 11:20Расман: "Бухоро" ва "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал"га ўтди  2 10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  6 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6

Отабек Шукуров БАА клубига ўтди Янгиликлар

Отабек Шукуров БАА клубига ўтди

"Бунёдкор" клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини хорижда давом эттирадиган бўлди.

БААнинг "Шаржа" клуби эркин агент мақомидаги Отабек Шукуров билан 1,5 йиллик шартнома тузди. Бу ҳақда championat.asia "Шаржа" клубининг твиттердаги расмий саҳифасига таяниб хабар берди.

"Шаржа" клубига 1966 йилда асос солинган. Ўз уй ўйинларини Шаржа шаҳридаги "Sharjah Stadium"да ўтказади. Сиғими - 11073 томошабин. Айни пайтда жамоани Абдулазиз Муҳаммад бошқариб бормоқда.

Клуб 5 марта БАА чемпиони бўлган. 8 бор БАА Президенти кубоги соҳибига айланган. Бир марта БАА Суперкубогида ғолиб бўлган. Айни пайтда клуб сафида Сезар Пинарес (Чили), Веллитон (Бразилия) ва Вагнер Виейра (Бразилия) каби легионерлар бор.

Бу мавсумда "Шаржа" 11та турдан сўнг 10 очко билан 12та клуб орасида 9-ўринда бормоқда.

Рейтинг: +82   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика