Отабек Жўраев: "Зафармурод билан алоқага чиқдим. Узр сўрадим. Масала ёпилди. Қиёматга қолмади. Алҳамдулиллаҳ"
05 фев 2024 18:56
Янгиликлар
Отабек Жўраев: "Зафармурод билан алоқага чиқдим. Узр сўрадим. Масала ёпилди. Қиёматга қолмади. Алҳамдулиллаҳ"
"Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Сўнгги чорак финалдан деярли икки кун ўтди. Стресс қўйиб юборди, ҳиссиётлар жойига тушди. Энди иштирокимиз ҳақида ўз фикрларим билан ўртоқлашсам бўлади.
Аммо, бундан олдин менга энг муҳим бўлган нарсага эътиборимни қаратмоқчиман. Ўша ўйиндаги пенальтини назарда тутмоқдаман.
Авваламбор (!) мен мусулмонман. Алҳамдулиллаҳ. Мусулмон бўлиб бу дунёни тарк этиш насиб этсин. Амин. Ва шу жойда мен нотўғри иш қилдим. Эҳтимол, бирор инсонни, биродаримнинг дилини оғритдим.
Зафармурод билан алоқага чиқдим. Узр сўрадим. Масала ёпилди. Қиёматга қолмади. Алҳамдулиллаҳ. Мана энди ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман.
Фурсатдан фойдаланиб биродарларимга, диндошларимга мурожаат қилмоқчиман. Шайтон бизни ҳар куни, ҳар дақиқа, ҳар сония васваса қилади. Тўғри йўлдан адашмайлик. Бир-биримизга ёрдам берайлик ва қўллаб-қувватлайлик. Зафармуродни, қолганларни ҳам поддержка қилайлик
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ", - деб ёзади Отабек Жўраев телеграмдаги ўз каналида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар