UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51"Арсенал" "Ньюкасл" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди  0 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  10 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  675 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  1 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  1 20:28ЦСКА — "Крилья Советов". Файзуллаев захирада  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  146 20:00Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ҳаракат қилди  1 20:00А Серия. Бугун "Интер", "Милан" ва "Аталанта" ўйнайди  1 20:00Бундеслига. Бугун "Байер", "Боруссия" ва "Айнтрахт" ўйнайди  0 19:58АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" ғалабага эришди, "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  20 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида камбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  17 18:57ҚПЛ. Мухторовнинг 83-дақиқада урган голи "Турон"ни "Астана"га қарши ўйинда мағлубиятдан асраб қолди  0

Отабек Ғуломхўжаев: "Шотландия каби рақибларга қарши ўртоқлик ўйинларининг кўпроқ бўлиши фойдали" Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: "Шотландия каби рақибларга қарши ўртоқлик ўйинларининг кўпроқ бўлиши фойдали"

Шотландия ёшларига қарши беллашувнинг дастлабки 20 дақиқаси қийин кечди. Бўйдор европалик футболчилар бунда учта яхши ҳужум ташкил қилишга эришди. Ўзбекистон термаси эса асосан ҳимояда ўйнади.

Вақт ўтгани сайин ўзбекистонлик футболчиларда ўзига бўлган ишонч ортиб борди. Энди улар тўп билан кўпроқ муомалада бўла бошлади. Шунга қарамай, ҳисоб европаликлар томонидан очилди. 32-дақиқада Натан Паттерсон жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ҳимоячиларга теккан тўп эса Этан Жеймсга келиб тушди ва футболчи имкониятни йўққа чиқармади.

Ўтказиб юборилган голдан кейин устунлик Ўзбекистон термаси томонига ўтди. 38-дақиқада Ҳожимат Эркинов томонидан йўлланган кучли зарба дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 45-дақиқада эса шотландлар дарвозабони ажойиб сейв намойиш қилди. Рақиблар бўйдор бўлишига қарамай, Жасур Жалолиддиновнинг жаримадан етказиб берган тўпини Диёр Рамазонов боши билан дарвозага йўллашга эришганди.  



Иккинчи бўлимда Отабек Ғуломхўжаев жамоасининг ўзига бўлган ишончи янада ортди. 55-дақиқага келиб мураббий кетма-кет уч ўзгаришни амалга оширди. Майдонга тушган футболчилар устунликни янада кучайтирди.

58-дақиқага келиб Мироншоҳ Сатторов Шотландиянинг уч футболчисидан катта тезликда ўтиб кетди. Тўртинчи ҳимоячи эса уни қўполлик билан тўхтатиб қолишдан ўзга чора топа олмади. Йўқса Сатторовнинг қаршисида дарвозабондан бошқа ҳеч ким қолмаётганди. Пенальтини жамоадошларидан бир ёш кичикроқ бўлган Жасур Жалолиддинов аниқ амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди.

Учрашув якунига қадар Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари тўпни ушлаб туриш борасида ўз устунликларини намойиш эта олишди. Бўйдор Росс Эндрю Синклейр дарвозаси томон бир қатор зарбалар йўлланди, бироқ тўп дарвозага бошқа кирмади. Шотландия терма жамоаси аъзолари иккинчи 45 дақиқаликда 1 та яхши қарши ҳужум ташкил қила олишди. Бунда дарвозага кириб кетаётган тўпни Одил Абдумажидов қайтариб юборишга эришди.



ШОТЛАНДИЯ U-18 — ЎЗБЕКИСТОН U-17 1:1

Голлар: 
Этан Жеймс, 32 (1:0). Жасур Жалолиддинов, 59-пен (1:1).  

Ўзбекистон U-17: 1. Абдувоҳид Неъматов — 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 4. Одил Абдумажидов, 14. Суннат Ҳамиджонов, 23. Элдор Бегимов (2. Саидазамат Мирсаидов, 55) — 11. Бегзод Шамсиев (9. Мироншоҳ Сатторов, 33), 15. Диёр Рамазонов — 8. Иброҳим Иброҳимов (22. Музаффар Олимжонов, 55) — 10. Жасур Жалолиддинов, 17. Ҳожимат Эркинов — 18. Улуғбек Ҳошимов (19. Руслан Рўзиев, 55).

Шотландия U-18: Росс Эндрю Синклейр, Натан Паттерсон, Дин Кэмпбелл, Люк Робинсон, Тейлор Уилсон, Марк Леонард, Этан Эрхахон, Энтони МакДоналдс, Эидан Фитцпатрик, Жейми Сэмпл, Этан Жеймс.

“Агар эътибор қилган бўлсангиз, халқаро майдонда бир неча бор кўриниш берган футболчилар ўзига бўлган ишончи билан ажралиб турди. Илк бор сафарда бўлиб турган йигитларда эса бошида ҳаяжон сезилди. Нима демоқчиман, бундай рақибларга қарши ўртоқлик ўйинларининг кўпроқ бўлиши фақат ва фақат фойдалидир. Ўша Шотландия ҳам, бошқа термалар ҳам худди биз каби футбол ўйнашини, биздан ортиқ жойи йўқлигини футболчилар онгли равишда тушуниб олишлари керак. Шунинг учун ҳам Испания йиғинини ташкил қилиб берган ЎФА раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман”, — деди Отабек Ғуломхўжаев ўйиндан кейин.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг кейинги ўйини 13 октябрь куни Бельгия U18 га қарши бўлиб ўтади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика