UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  6 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  8 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3

Отабек Ғуломхўжаев: Европа биз учун янги чақириқ ва биз рақибларимиздан чўчиётганимиз йўқ Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: Европа биз учун янги чақириқ ва биз рақибларимиздан чўчиётганимиз йўқ

Бугун — 10 октябрь куни Тошкент вақти билан 16:00 да Ўзбекистон U17 терма жамоаси Шотландия U18 га қарши беллашувда майдонга тушади.

Учрашув олдидан бўлиб ўтган танишув маросимида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев иштирок этди. Мутахассис шотландларга қарши ўйин анча қизиқарли кечишини айтиб ўтди. Боиси мазкур рақиб Ўзбекистон учун янгилик бўлади, шунингдек, катта эҳтимол билан Шотландия термаси ҳам рақибидан нима кутишни билмайди.
 
“Ҳа, рақибларимиз биздан бир ёшга катта. Ҳа, улар Европанинг кўзга кўринган жамоалари. Аммо айтишим керакки, биз уларга яхшигина бош оғриқ бўла оламиз. Йигитларим ўйинга тайёр деб айта оламан”, — деб гап бошлади Отабек Ғуломхўжаев.
 
“Биз учун натижа муҳим эмас, буни ЎФА раҳбарияти ҳам айтиб ўтган. Муҳими европалик футболчилар тезлигига яқинлашиш, улар орқали камчиликларимиз ва нозик нуқталаримизни аниқлаб олиш. Бундай рақибларга қарши ўйинлар ўсишимизга катта ёрдам беради. Бизда ҳаяжон ёки ҳадиксираш йўқ. Биз ҳар қандай жамоа билан тенгма-тенг ўйнашга ҳаракат қиламиз”.
 
Отабек Ғуломхўжаев йиғиннинг Европада ўтаётгани масаласи борасида ҳам фикр билдирди: “Термаларимиз араб жамоалари билан, Шарқий Осиё вакиллари билан ўйнашга мослашиб бўлишди. Айни вақтда ЎФА олиб бораётган сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Европа йиғинлари мана шу минтақа жамоаларига яқинлашиб олиш учун ҳам жуда керак. Майли, мағлубиятлар бўлсин, майли камчиликларимиз яққол кўринсин. Муҳими уларни шундай бартараф этайликки, кейинроқ Осиё майдонларида бизга осон бўлсин”.
 
2018 йилги мавсумда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзи учун янгилик бўлган Марокаш, Сенегал, Уругвай қарши термаларга қарши ўйинларда майдонга тушди. Ўзбекистон U23 термаси эса Кения билан тўқнаш келди. Олдинда ёшларимизни Шотландия, Бельгия ҳамда Францияга қарши учрашувлар кутиб турибди. Ўсмирларимиз эса Ла Лига иштирокчиси бўлган “Эйбар” клубининг U15 жамоасига қарши ўйнайди. Бу каби йиғинлар ва ўртоқлик ўйинлари 2019 йилги мавсумда ҳам давом этади.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика