UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  3 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  5 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  106 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  4 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4

Отабек Ғуломхўжаев: "Бугун муҳим ғалабани қўлга киритдик" Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: "Бугун муҳим ғалабани қўлга киритдик"

Суперлига иккинчи туридан ўрин олган "Андижон" ҳамда "Сурхон" баҳсидан кейин (1:0) мезбонлар бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.





Ўйин ҳақида

- Aвваламбор, "Aндижон" мухлисларини ғалаба билан табриклайман! Йигитларга жанговар ўйин учун катта раҳмат!  Ўтган ўйинда жамоада ўйин сифати бор эди. Бугунги ўйин билан ўтган ўйинни солиштириб бўлмайди, лекин футболда муҳими – натижа, бугун муҳим ғалабани қўлга киритдик. "Сурхон"га кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан.

- Эдгар Бернхардт ва Мартин Боакини алмаштирдингиз. Уларнинг ўйинидан қониқдингизми? Мухлисларда уларга нисбатан эътироз кўп бўлди. 

- Эдгар қишки йиғин давомида ўзидан яхши таассурот қолдирди. Уни олиб қолишга қарор қилдик. Билмадим, нима сабабдан ўйини очилиб кетмаяпти, бу борада у билан гаплашиб оламиз. 

Мартин бўйича фикр билдирсам, у ёмон ҳужумчи эмас. Фақат битта нуқтани қўйиб олиши керак. Ҳужумчи ўз-ўзига яхши вазиятлар ҳосил қилиши керак. У жамоага янги келиб қўшилди, эндигина 10 кун бўлди. Худо хоҳласа ҳали чемпионат давомида ўзини кўрсатади.

- Ўтган йилдан бери ўйин ташкил қилиш масаласида ўзингиз истаган жамоани туза олдингизми? Буни фоиз бўйича ҳисобласак, неча фоизни ташкил этади?

- Ўйин ташкил этишда 30% дея оламан. Сабаби – жамоага янги келганлар чемпионат бошланишига оз қолганда сафимизга қўшилишган.  Жумладан, Жалолиддинов, Димов, Исмоилов, Боаки ўқув-машғулот йиғинининг биринчи қисмида иштирок этмаган. Бу энди ўйиндан ўйинга бартараф қилинади. Ўйлашимча, 2-3 турдан кейин 80%га мен хоҳлаган футболни намойиш қила бошлаймиз. Бугунги ўйинда босим кучли бўлди, кўплаб футболчиларимиз ёш, ҳали бундай атмосферада ўйнашмаган. 

- Ўйинда асосан, қанот футболчиларимиз хатоликка йўл қўйишди. Бунга нима дейсиз?

- Менимча, чап қанот ҳимоячимиз(Aбдуғани Камолов)ни айтяпсиз. Aслида ўйлаган режамиз бошқача эди, нимага деганда, тажрибали ўйинчимиз Иброҳим Отахонов қанотда ёрдам бериши керак эди. Камолов билан боғлиқ ҳолат секин-секин ўнгланиб боради, У Олимпия терма жамоамизга номзод саналади. 

- Биринчи голдан кейин "Aндижон" сустлашди. Нега бундай бўлди?

- Тўғри, озгина пала-партишлик бўлди, тўп назоратини бой бердик. Aммо аҳамият берган бўлсангиз, 75-дақиқадан кейин яна устунликка эга чиқиб олдик, бир нечта вазиятларни яратдик. Менимча, бугунги футбол мухлисларга манзур келди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика