UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

Отабек Боймуродов: "Ҳиссиётлар фантастик даражада. Мухлисларга раҳмат айтаман" Янгиликлар

Отабек Боймуродов: "Ҳиссиётлар фантастик даражада. Мухлисларга раҳмат айтаман"

U-20 Осиё Кубоги ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон – Корея Республикаси (0:0, пенальтилар бўйича – 3:1) учрашувидан кейин бугун қаҳрамонлик кўрсатган дарвозабон Отабек Боймуродов ўз фикрларини билдирди.

- Отабек, табриклаймиз. Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Ҳиссиётлар фантастик даражада. Биз жуда хурсандмиз. Бу жойга қадар узоқ йўл босдик. Ҳаммани табриклаб қоламан. Айниқса, мухлисларга раҳмат айтаман. Ҳар ўйинда тўлиб тошган стадионда футбол ўйнамоқдамиз. Катта раҳмат.

- Учта пенальтини қайтаришга эришдингиз. Рақибни пенальти тепишини ўрганиб чиққанмидингиз?

- Йўқ, бу шунчаки импровизация. Ўтган сафаргидек "баклажка"га ёзиб ҳам олинмаганди.

- Пенальти тепилиши жараёнида оёғингиз чиқиб тургандек таассурот қолдирди...

- Йўқ, шунчаки битта оёқ олдинда бўлади, иккинчи эса чизиқда.

- Бешта ўйинда битта гол ўтказдингиз, аммо бу концентрацияни йўқотиб қўйишга сабаб бўлмайдими?

- Биринчи навбатда, ҳимоячиларимга раҳмат (кулади). Кўп нарса шунга боғлиқ. Ҳимоячилар жуда ажойиб ҳаракат қилишди.  

- Кийиниш хонасида йигитлар сизга нималар дейишди?

- Ҳеч нима. Биз шунчаки ғалабани бақириб нишонладик.

- Ироқ ҳақида қисқача фикрингиз?

- Жуда қийин ва кучли рақиб. 

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика