От айланиб қозиғини топади

1 апр 2018, 23:12
Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко фаолиятини Ставрополнинг “Динамо” жамоаси таркибида давом эттиради.

Павлюченко профессионал фаолиятини айнан “Динамо”да (1998-1999) бошлаган.

36 ёшли футболчи янги амоаси таркибида 8 апрель куни дебют учрашувини – “Армавир” жамоасига қарши ўтказиши мумкин.

“Клубимиз раҳбарияти барча тарбияланувчиларимизни ўз сафимизга қайтаришга қарор қилган. Роман ҳам катта футболга илк қадамларини шу ерда қўйган. Ўйлашимизча, у ҳали яна жамоамизга фойдаси тегади”, дейди клуб директори Андрей Стежко.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Динамо" (Ставрополь) ФК расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›