UZ

Сўнгги янгиликлар

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  1 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Остон Ўруновнинг "Спартак"даги дебюти ҳақида сиз билишингиз керак бўлган барча нарса Янгиликлар

Остон Ўруновнинг "Спартак"даги дебюти ҳақида сиз билишингиз керак бўлган барча нарса

Россия премьер-лигасининг 6-турида "Спартак" ўз майдонида Туланинг "Арсенал" клубини қабул қилиб 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Баҳс тақдири биринчи таймнинг ўзида ҳал бўлди. "Спартак" Александр Соболев ва Самуэль Жигонинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Спартак Москва

Александр Соболев - 41', Самуэль Жиго - 45'

Премьер-лига . 6-тур

29/08/2020, 21:00

1
:
2
Тугади

Арсенал Тула

Даниил Хлусевич - 36'

Стадион: Otkrytiye Arena

45'
90'
41'  Александр Соболев
41'  Зелимхан Бакаев
45'  Самуэль Жиго
45'  Джордан Ларссон
57'  Зелимхан Бакаев (Гус Тиль)
69'  Гус Тиль (Остон Урунов)
69'  Наиль Умяров (Андрей Ещенко)
71'  Самуэль Жиго
88'  Джордан Ларссон (Резиуан Мирзов)
13'  Даниил Лесовой
30'  Артем Сокол
36'  Даниил Хлусевич
36'  Эванс Кангва
42'  Владислав Пантелеев
45'  Даниил Лесовой
69'  Владислав Пантелеев (Игорь Горбатенко)
69'  Эванс Кангва (Ламек Банда)
78'  Георгий Костадинов (Сергей Ткачев)
78'  Кингс Кангва (Горан Чаушич)
84'  Даниил Хлусевич (Александр Довбня)
90'  Горан Чаушич


Биз учун муҳим воқеа иккинчи таймда содир бўлди. Баҳснинг 69-дақиқасида Гус Тиль жароҳат олгач унинг ўрнига ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов майдонга тушди.


  
 


Бошида Ўрунов бир неча бор кутилмаганда тўп йўқотди. Буни ҳаяжон билан боғлаймиз. Бироқ умуман олганда ҳамюртимиз "Спартак" таркибидаги илк ўйинида ёмон ўйнагани йўқ. Буни рақамлар ҳам айтиб турибди.

Остон Ўрунов "Спартак" сафидаги дебют учрашувида майдонда 25 дақиқа ҳаракат қилди ва 16 бор шерикларига тўп узатишни амалга оширди. Уларнинг барчаси (!) аниқ бўлди. Бир бор рақиб Остонни йиқитди ва "Спартак" жарима тўпига эга бўлди. Уч марта Ўрунов тўпни олиб қўйди ва 12 бор яккакурашга киришди. Шундан 6тасида ғолиб бўлди. Остон 7 марта тўп билан рақибни ортда қолдириб олдинга ўтишга ҳаракат қилди, бу ҳаракатларнинг 71 фоизи муваффақиятли чиқди.



Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айни пайтда Москва шаҳрида бўлиб турган сайтимиз асосчиси Гайрат Хасбиуллин "Спартак" устозига Остон Ўруновнинг дебюти ҳақида қандай фикрдасиз деб савол берди. Бош мураббий унга қуйидагича жавоб берди:

"Остон бугун яхши дебют қилди. Бошида у бироз ҳаяжонлангани сезилди. Бу табиий ҳол, бундай катта клубда, катта стадионда, кўплаб мухлислар қаршисида, керак бўлмаган жойларда бир неча бор тўп йўқотди. Кейинроқ ўз ўзига келди. У ҳали ёш эканлигини унутманг, жамоага ҳам, биз намойиш этаётган ўйинга ва тактикамизга мослашиши керак. Унга ҳеч қандай босим қилинмаяпти. Ёш футболчига босим қилмаймиз ҳам. Ишлашда давом этамиз ва барчаси яхши бўлади деб умид қиламиз".




Остон Ўрунов ҳам учрашувдан кейин микст-зонада саволларга жавоб берди. Қуйидаги видеода бироз тортинчоқ бўлган ҳамюртимиз рус тилида ҳамон у қадар яхши сўзлаша олмаётганини кўриш мумкин. Бироқ бу нарса тезда ўтиб кетишига ва худди майдонда бўлгани каби рус тилида ҳам эркин сўзлаша олишига умид қиламиз.




Энди Россия чемпионатида ФИФА кунлари муносабати билан қисқа танаффус юзага келади. "Спартак" навбатдаги ўйинни 12 сентябрь куни Москва дербиси доирасида ЦСКАга қарши ўтказади.


ЦСКА

Хердур Магнуссон - 30', Никола Влашич - 45', Чидера Эджуке - 90'

Премьер-лига . 7-тур

13/09/2020, 22:00

1
:
3
Тугади

Спартак Москва

Эсекель Понсе - 11'

Стадион: VEB Arena

45'
90'
1'  Вадим Карпов
30'  Хердур Магнуссон
30'  Иван Обляков
45'  Никола Влашич
45'  Марио Фернандес
65'  Наир Тикнизян (Бактиер Зайнутдинов)
65'  Федор Чалов (Чидера Эджуке)
83'  Константин Кучаев (Яка Бийол)
88'  Никола Влашич (Кристиян Бистрович)
90'  Чидера Эджуке
90'  Иван Обляков
90'  Хердур Магнуссон
90'  Георгий Щенников
11'  Эсекель Понсе
11'  Зелимхан Бакаев
29'  Павел Маслов
34'  Айртон
56'  Зелимхан Бакаев (Александр Кокорин)
56'  Эсекель Понсе (Александр Соболев)
58'  Александр Соболев
77'  Наиль Умяров (Остон Урунов)
90'  Остон Урунов


Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика