

Аввалроқ Екатеринбург клуби расмий сайти футболчи билан шартнома бекор қилинганлиги ҳақида хабар қилганди.
"РБ Спорт" хабарига кўра, Ўрунов ва "Урал" бош мураббийи Виктор Гончаренко ўртасида тушунмовчилик юзага келган. Россия Кубоги доирасида "Сочи"га қарши ўйин олдидан Остон асосий таркибда тушиши лозим бўлган. Аммо ўйин куни мураббий футболчини захирада қолдиришга қарор қилган. Иккинчи таймда мураббий Гончаренко унга майдонга тушишга тайёргарлик кўриши лозимлигини айтганида, футболчи бунга рад жавобини беради. Якунда бу Ўрунов ва "Урал" ўртасидаги шартнома бекор қилинишига олиб келди.



