

Тошкентнинг "Локомотив" жамоасидан кетганига кўп бўлмаган Остон Ўрунов Россия Премьер-лигаси вакили "Уфа"нинг Кипрдаги йиғинига қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Ўруновнинг "Уфа"га ўтиши мумкинлиги ҳақида бироз аввалроқ ҳам хабар берган эдик.
"Уфа" ҳозирга келиб Россия Премьер-лигасида 19 турдан сўнг 25 очко жамғарган ҳолда 7-ўринда бормоқда.




