Остон Ўрунов "Спартак"нинг умумий гуруҳдаги машғулотларига қайтди
01 фев 2021 12:12
Янгиликлар
Остон Ўрунов "Спартак"нинг умумий гуруҳдаги машғулотларига қайтди
"Спартак" (Москва) ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов умумий гуруҳга қайтди.
20 ёшли ўзбекистонлик футболчи таянч ҳаракат тизимидан олган жароҳатидан тикланди.
Олдинроқ Ўруновнинг 30 январь куни "Пахтакор" (2:1)га қарши ўйинни жароҳати сабаб ўтказиб юборгани айтилган эди.
Хавбек жорий мавсум Москва жамоаси таркибида 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар