UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Остон Ўрунов Россиянинг бошқа клубига ўтишга яқин Янгиликлар

Остон Ўрунов Россиянинг бошқа клубига ўтишга яқин

"Спартак" клубининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ёзги трансфер ойнаси вақтида барибир бошқа жамоага ўтадиган кўринади.

Championat.Asia маълумотига кўра, Остонга Россия премьер-лигаси иштирокчиси "Химки" клуби жиддий қизиқмоқда, аммо иккита муаммо бор.

Биринчидан, Ўрунов маошининг камайишига рози бўлмаяпти. Катта эҳтимол билан "Спартак" футболчини ижарага беради ва унинг маошининг бир қисмини ўзи тўлаб боради.

Иккинчидан, "Химки"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилган. Барчасига футболчи Александр Долгов олдидаги қарздорлик сабаб бўлди. "Химки" вакиллари яқин вақт ичида бу муаммони ҳал қилишларини маълум қилишган.

"Химки"га қўйилган тақиқ олиб ташланса, Ўруновни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Маълумот учун, Россия премьер-лигасида трансфер ойнаси бир ойдан кейин ёпилади. Айни пайтда "Химки"да собиқ футболчи Сергей Юран бош мураббий ҳисобланади.

Эътиборлиси, Сергей Юран 2020 йил Остон Ўруновнинг ёши "урилгани"га шаъма қилган ва кейин РФИ томонидан жаримага тортилганди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика