UZ

Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧга мезбонлик қиладиган мамлакат номи маълум бўлди Янгиликлар

Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧга мезбонлик қиладиган мамлакат номи маълум бўлди

Теглар :  ФИФА
Бугун ФИФА Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2023 йилда ўтказиладиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ЖЧ мезбони номи маълум бўлди. ФИФА расмий сайтининг берган маълумотига кўра, Индонезия ўсмирлар ўртасидаги мундиалга мезбонлик қилади. Мусобақа 10 ноябрдан 2 декабргача ўтказилади. Унда 24та терма жамоа иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё Кубогида кучли тўртликка кирса, мундиал иштирокчисига айланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика