UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади"  0 22:50"Палермо" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  5 22:49Ўртоқлик ўйинлари. МЮ пенальтилар сериясида "Фиорентина"дан устун келди, "Милан" "Лидс" билан дуранг ўйнади, "Арсенал" "Атлетик"ни таслим этди, "Рома" ва "Атлетико" эса инглиз клубларини мағлуб этди  1 22:33Риза Айвазов Мўғулистон клубига ўтди  4 22:11"Ньюкасл" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 21:37"Реал" собиқ футболчиси Эден Азар ПСЖга ўтиши мумкин эди  0 21:10Расман: Достон Турсунов Гонконг клубига ўтди  2 20:30"Ал Насср" Коман учун "Бавария"га 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр  3 20:01Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезиядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Меданга йўл олди. Таркиб маълум  3 19:06"Пахтакор" клуби спорт директори "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида нима дейди?  11 19:00"Пахтакор-79" хотирасига ўтказиладиган учрашувга Россия терма жамоасидан Тошкентга кимлар келади?  15 18:17Суперлига 17-тур рамзий терма жамоаси  2 17:32Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари   1 16:49"Бунёдкор" ва "Шўртан" ўзаро дуранг қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:24Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"  4

Ўсмирлар мундиали: Гуруҳлар шаҳарлари аниқ ва чипталар сотувда Янгиликлар

Ўсмирлар мундиали: Гуруҳлар шаҳарлари аниқ ва чипталар сотувда

Ўтган йили Эронда ўтказилган Осиё чемпионатида қитъанинг тенгсиз жамоасига айланган ўсмирлар терма жамоамиз 17 октябрда БААда старт оладиган жаҳон чемпионатида юртимиз ва қитъамиз шарафини ҳимоя қилади.
Ушбу мусобақага тайёргарликни давом эттираётган Дилшод Нуралиев шогирдлари ўз рақиблари номини 26 август куни Абу Дабида бўлиб ўтадиган қуръа маросимидан сўнг билиб олишади. Ҳозирча саватлар қай тарзда тақсимланиши аниқ эмас. Ҳар бир конфедерация чемпионини ёки мезбонлар ва Океания чемпионидан ташқари чемпионларни биринчи саватга жойлаштириш варианти мавжуд. Балки, ФИФА мезбонларга биринчи саватни тақдим этиш учун Осиё чемпионини бошқа саватга жойлаштирар. Бундай ҳолда биз биринчи саватда бўлмаймиз. Якуний қарорга қуръа ташлашдан аввал келинади. Лекин ўсмирлар ўртасидаги мусобақада саватларнинг аҳамияти жуда катта эмас. Чунки бу ёшда рақиблар деярли тенг савияда бўлишади. Қолаверса, Европадан доимий грандлар чемпионатга йўлланма олишмаган. Жанубий Америка ва Африкадан эса етакчилар БААда майдонга тушишади.

Ҳозирнинг ўзида эса қайси гуруҳ вакиллари қайси шаҳарларда ўйнашлари маълум бўлиб улгурди. Унга кўра, “А” гуруҳи вакиллари Абу Даби ва Рас Ал Хайма (дастлабки шаҳарда 5, кейингисида 1 учрашув), “В” гуруҳидагилар Рас Ал Хайма ва Абу Даби, “С” гуруҳи жамоалари Фужайра ва Шаржа, “D” гуруҳи Шаржа ва Фужайра, “Е” гуруҳи вакиллари Дубай ва Ал Айн, “F” гуруҳи жамоалари Ал Айн ва Дубай шаҳарларида майдонга тушадилар.  Гуруҳларда одатдагидек фақат охирги турда икки жамоа бошқа шаҳарда ўйинларини ўтказишади.

Маҳаллий ташкилий қўмита эса аллақачон чипталар сотувини бошлаб юборган. Бунда ҳар бир шаҳар учун умумий ва бир кунлик ўйинлар учун чипталар сотилади. Яъни, истаган мухлислар бир шаҳардаги барча ўйинлар учун чипталарни харид қилиш имкониятига эгалар. Айтайлик, Дубайда 6 ўйин куни бор. Бунда 3 тур гуруҳ баҳслари, нимчорак, чорак ва ярим финал баҳслари рўйхатга киритилади. Гуруҳ баҳслари учун бир кунлик чипталарни, нимчорак финалдан бошлаб эса бир учрашув учун чипталар сотилади. БААдаги чемпионат ташкилий қўмита раҳбарияти мундиал иштирокидаги ўйинларда мухлислар сони кўп бўлишига умид қилаётганларини таъкидлашди.

Абу Даби – “Муҳаммад Бин Зайд” стадиони
Кунлар:
17 октябрь – 5 ноябрь
Нархи: 5 ўйин куни учун 1-категория 200 дирҳам, 2-категория 43 дирҳам (1 АҚШ доллари 3,66 дирҳамга тенг)

Дубай – “Мактум Бин Рашид” стадиони
Кунлар
: 19 октябрь – 5 ноябрь
Нархи: 6 ўйин куни учун 1-категория 240 дирҳам, 2-категория учун 51 дирҳам

Шаржа – “Шаржа” стадиони
Кунлар:
18 октябрь – 2 ноябрь
Нархи: 5 ўйин куни учун 1-категория 200 дирҳам, 2-категория 43 дирҳам

Рас Ал Хайма – “Эмирейтс” стадиони
Кунлар
: 17 октябрь – 29 октябрь
Нархи: 4 ўйин куни учун 1-категория 160 дирҳам, 2-категория 35 дирҳам

Ал Айн – “Халифа Бин Зайд” стадиони
Кунлар
: 19 октябрь – 1 ноябрь
Нархи: 5 ўйин куни учун 1-категория 200 дирҳам, 2-категория 43 дирҳам

Фужайра – “Фужайра” стадиони
Кунлар:
18 октябрь – 29 октябрь
Нархи: 4 ўйин куни учун 1-категория 160 дирҳам, 2-категория 35 дирҳам

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика