Оскар Табарес: "Суарес 100 фоизга тайёр бўлмаса ҳам бизга зарур"

Aziz Tukhtamuradov
19 июн 2014, 16:26
Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табарес ҳужумчи Луис Суарес ҳақида гапириб ўтди.

"Луис жароҳатидан яхши тикланмоқда. Унинг тиззаси ўз ҳолига келмоқда. Сўнгги вақтларда у шериклари билан машғулотларда яхши иштирок этди.

Агар Суарес Англияга қарши ўйнаса у "Ливерпуль"да ўйнагани каби яхши ўйнай олмаслиги мумкин.

Агар Суарес 100 фоиз тайёр бўлмаса ҳам у бизга керак", - дейди Табарес.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru