Оскар: "Келажакда Хитой лигаси жаҳоннинг энг яхшиларидан бири бўлади"

Aslanov Jasurbek
12 янв 2017, 15:01
"Шанхай СИПГ" ярим ҳимоячиси Оскарнинг фикрича, клубни ўзгартириш орқага ташланган қадам эмас.

"Ортга қадам ташладим деб ўйламайман. Хитойда мен ва бошқа яхши футболчилар учун ажойиб лойиҳа амалга оширишмоқда. Келажакда Хитой лигаси жаҳоннинг энг яхшиларидан бирига айланади.

Европага пул учун эмас, яхши клуб учун борасиз. Шанхайда ҳам шундай, лойиҳа жаҳоннинг энг яхши лигасига айланиши керак.

Бу ҳамма томон учун яхши келишув бўлди. Агар яхши ўйнасам, Бразилия терма жамоасидан чақирув оламан" - дейди Оскар.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports