Осиёнинг яна иккита чемпионатида VAR тизими ишга туширилади

Aslanov Jasurbek
1 сен 2018, 12:39
Россиядаги жаҳон чемпионатида видеоассистент тизими (VAR)дан фойдаланилгандан сўнг, кўплаб чемпионатларда VAR қўлланила бошланди.

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони ва БААда ҳам ушбу тизим ишлатилади. Ўтган ҳафтада бошланган ушбу мамлакат чемпионатларининг навбатдаги турида VAR тизими синовдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Осиёнинг иккита чемпионатида VAR тизимидан фойдаланилади. Хитой ва Жанубий Корея чемпионатларида бош ҳакамлар ушбу тизимга мурожаат қилишлари мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/TheIFAB