UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  48 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  3 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  15 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448

Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси, сальточи Сервер Жепаров 38 ёшга тўлди Янгиликлар

Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси, сальточи Сервер Жепаров 38 ёшга тўлди

Бугун 3 октябрь, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори, Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Саудия Арабистони чемпиони Сервер Жепаровнинг туғилган куни.

Бугун Сервер ўзининг 38 ёшини нишонлаяпти. Жепаров 1982 йилнинг 3 октябрь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида дунёга келган. 5 ёшидан гимнастика билан шуғулланишни бошлаган. Отаси гимнастика бўйича спорт устаси номзоди бўлган. Шу боис, Сервернинг спортчи бўлишини онасидан кўра отаси кўпроқ хоҳлаган. Онаси эса фарзандининг мусиқачи бўлишни истаган. Бугунги қаҳрамонимиз 9 ёшидан футболга қатнай бошлаган. 

- Чирчиқдаги стадионда шуғулланардим. Ҳозир унинг ўрнида "Аква парк" қад ростлаган. Асосан ўзимдан катталар билан ўйнаганман. Ўзингдан катталар билан ўйнашнинг фойдали томонлари кўп. Сабаби улардан кўпроқ нарса ўрганса бўлади. Лекин ёшлигим қийинчилик билан ўтган. Баъзан уйда музлаткични очганда фақат сариёғ бўларди. Колбасани эса жуда ҳам кам кўрардик. Оиламиз шундай қийинчилик даврини бошидан кечирган. Биринчи маошимни "Навбаҳор"дан олганман. Уни дарҳол отамга олиб келиб берганим ёдимда. Алексей Раҳмонов футболдаги биринчи мураббийим ҳисобланади. Кейинчалик собиқ Титов, яъни Республика Олимпия захиралари коллежининг футбол бўлимига қабул қилинганман. Кунларнинг бирида биз Косонсойда маҳаллий жамоага қарши иккита ўйин ўтказганмиз. Учрашувдан сўнг "Навбаҳор"нинг ўша пайтдаги мураббийлари Виктор Жалилов ва Амет Мемет мени жамоага таклиф қилишган. Мен билан бирга Вадим Ничунаев, Отабек Раҳмонқулов ва Паша Мусалимов "лочинлар" сафига қабул қилинганмиз, - дейди Жепаров. 

"Навбаҳор"даги муваффақиятли мавсумдан сўнг Сервер "Пахтакор" клубидан таклиф олади. 2002 йилда у "шерлар" билан шартнома имзолайди ва олти мавсум ичида қўлга киритилиши мумкин бўлган барча совринларга эга чиқади. Шундан сўнг "Бунёдкор"га кўчиб ўтади ва "қалдирғочлар" сафида икки бор Осиёнинг энг яхши футболчиси (2008 ва 2011) деб тан олинади. "Бунёдкор"да Луис Фелипе Сколари қўл остида, Ривалдо билан эса елкама-елка тўп тепди. 

Сервер Жепаров фаолияти давомида "Сеул" таркибида Жанубий Корея, "Ал Шабаб" сафида Саудия Арабистони чемпиони, "Сеонгнам" билан эса Корея ассоциацияси кубоги соҳибига айланди. 2008 ва 2010 йилларда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилган. Тўққиз маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлган. "Пахтакор" сафида 6, "Бунёдкор"да 2, "Локомотив"да эса бир маротаба чемпионлик шохсупасига кўтарилган.     

- Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлиш мен учун катта шараф эди. Биринчи марта ўша тадбирга бормаслигим ҳам мумкин эди. Аммо, дўстларим агар бормасанг, соврин аниқ сенга берилмайди дейишганди. Оилавий дам олишлардан воз кечиб, бу тадбирга боргандим. Қитъанинг энг яхши футболчиси совринини топширишганида, ажойиб ҳиссиётлар бошимдан ўтган. Совринни топширишларидан олдин бу ҳақда менга умуман ҳеч нима дейишмаган. Иккинчи марта анча тажрибали бўлиб қолгандим (кулади). Иккинчисида биттагина рақобатчим бор эди. Биринчи соврин барибир қадрлироқ. Совринларни уйда сақлайман. Уйимда кичик хонани соврин ва медалларим учун ажратиб қўйганман, - дейди Сервер.


Жепаров бугунги кунда турмуш ўртоғи билан бирга Рауль, Вероника ва Мияларни вояга етказишяпти. Тўнғич фарзанди Рауль "Бунёдкор" академиясининг 2007 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоасида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганяпти.

- Ўғлим кичик ёшлигидан телевизорда футбол кўради, Playstation да ҳам футбол ўйнайди, кўчада футбол ўйнайди. Онаси баъзида футболга қўйиб юбормаса, хатто йиғларди. 5 ёшидан буён инглиз тили мактабида ўқиди. Нима учун Рауль деб исм қўйганман? Сабаби футболга боғлиқ бўлган исмни қўйишни истагандим. Лекин Рауль "Реал" эмас, "Барселона"нинг мухлиси (кулади), - дея сўзини давом эттирди бугунги қаҳрамонимиз.



Темур Кападзе, энг яқин дўсти

"Сервер билан 2002 йилда "Пахтакор" жамоасига келган пайтимизда танишганмиз. Йиллар ўтиши билан энг яқин дўстимга айланди. Ўйлашимча, унинг ҳам энг яқин дўсти менман (кулади). Дўстимга узок умр, соғлик-саломатлик тилайман. Ишларида ҳамиша омад ёр бўлсин. Ўзбек футболида ўзининг ёрқин ўйинлари билан ҳар доим ҳаммамизни хурсанд қилган. Қолаверса, миллий терма жамоада энг кўп ўйин ўтказган. Осиёда икки марта энг яхши футболчи бўлган. Бир футболчи орзусидаги совринларни қўлга киритган. Сервер эришган ютуқлари билан аллақасҳчон ўзбек футболи тарихидан жой олиб улгурди. Эндиликда мурабийлик соҳасида ўзини синаб кўрмоқда. Унга бу осон бўлмаган йўлда муваффақият тилайман. Катта ғалабалар ҳамда кўп совринлар ютишини истайман. Ўзбек футболига хизмат қилишдан ҳеч қачон чарчамасин!".

Сервер Жепаров Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (2006 йилда туғилганлар) бош мураббийи ҳисобланади.  Сервер ҳақида узоқ гапириш мумкин. Кўп гапиришга, мақташга ҳам арзигулик футболчи. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасида энг кўп (126 та) ўйин ўтказиб, бу борада мутлоқ рекордчи бўлиб турган Сервер Жепаровни бугунги таваллуд айёми билан чин юракдан муборакбод этамиз. Футболчи сифатида жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок эта олмади. Ният қилайлик, йиллар ўтиб у терма жамоани бош мураббий сифатида мундиалга олиб борсин!

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика