UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  6 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  5 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  2 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  6 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  7 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  6 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  2 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10

Осиё хабари. "Ал Ҳилол" бош мураббийи ишдан бўшатилди Янгиликлар

Осиё хабари. "Ал Ҳилол" бош мураббийи ишдан бўшатилди

Осиё чемпионлар лигасининг ўтган йилги финалчиси "Ал Ҳилол" клуби бош мураббийи Лорен Регекамп ишдан бўшатилди.
Яхши биласиз, "Ал Ҳилол" Саудия Арабистонининг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади ва Сами Ал Жабердан кейин айнан ушбу мураббий жамоани бошқариб келаётганди. Клуб расмий сайти бош мураббий ишдан олинганини тасдиқлади ва ўрнига руминиялик 39 ёшли мутахассис Чиприан Панаит тайинланганини ёзди. Руминиялик мураббий бунгача жамоа ўринбосарларини шуғуллантириб келаётганди.

"Ал Ҳилол" Лорен Регекамп қўл остида ўтган мавсум ОЧЛ финалига қадар етиб борди ва икки учрашув натижасига кўра Австралиянинг "Вестерн Сидней" клубига имкониятни бой берди. Жамоа ҳозирда 15-тур натижаларига кўра, ички чемпионатда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Бош мураббийнинг ишдан бўшатилишига сабаб "Ал Ҳилол"нинг Шаҳзод кубоги финалида "Ал Аҳли"дан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрагани бўлди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" 25 февраль куни ўз майдонида ОЧЛ 1-тур доирасида Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика