UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" жавоб ўйинида "Арсенал"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  90 23:52Эрон. "Истиқлол" "Гол Гоҳар" билан дуранг ўйнади. Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  0 23:19ЕЧЛ. "Интер" - "Бавария" (онлайн ҳисоб)  9 23:00Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум  0 22:30"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли  3 22:01Серхио Рамос: "Чемпионлар Лигаси кечасида "Реал Мадрид" қандай жамоа эканлигини ҳамма билади"  8 21:40Россия кубоги. "Динамо" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда!  3 21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  8 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  3 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  12 19:09"Ал Насср" Мойсес Кайседога қизиқиш билдирмоқда. "Челси" ярим ҳимоячиси 100 миллион фунтдан кўпроққа баҳоланмоқда  1 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" меҳмонда "Арал"ни йирик ҳисобда таслим қилди  7 17:39ОФК Чақирув лигаси. Биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган "Аркадағ" йирик ғалабага эришди ва финалга йўл олди  8

Осиё ўйинлари. Эсановнинг экстра таймдаги дубли Ўзбекистонни чорак финалга олиб чиқди Янгиликлар

Осиё ўйинлари. Эсановнинг экстра таймдаги дубли Ўзбекистонни чорак финалга олиб чиқди

Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларининг нимчорак финалида Индонезияга қарши баҳси якунланди.


Осиё ўйинлари, нимчорак финал

Ўзбекистон — Индонезия 2:0

Гол: 92 - Шерзод Эсанов (Жасурбек Жалолиддинов), 120 - Шерзод Эсанов

Ўзбекистон U-23: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8. Иброҳим Ибрагимов (Шерзод Эсанов, 91), 9. Улуғбек Ҳошимов (Алишер Одилов, 73),10. Жасурбек Жалолиддинов (с) (Беҳзод Шамсиев,108), 14. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 17. Абдурауф Бўриев, 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайин Норчаев (Асадбек Раҳимжонов,108) , 20. Русланбек Жиянов (Маҳмуд Маҳамаджонов, 91).

Захира: Отабек Боймуродов, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Алишер Одилов,  Отабек Жўрақўзиев,  Элдор Бегимов, Ҳамидулло Абдунабиев.

Индонезия U-23: 20.Эрнандо Ари Сутаряди, 2.Амируддин Багас Каффа Арризқи, 3.Анди Сетё Нугрохо, 5.Ризки Ридхо Рамазони, 19.Алфеандра Дивангга Сантоса, 12.Дони Три Памунгакас, 15.Муҳаммад Муслиҳуддин, 17.Сяҳриан Абиманю, 9.Муҳаммад Рамазон Сананта, 10.Эги Маулана Викри, 11.Ранаи Мелван Румакиек.

Захира: 1.Муҳаммад Адисатрё, 22.Даффа Файса Сумавижая, 4.Кадек Арел Приятна, 8.Жорж Питер Браун, 14.Роби Дарвис, 16.Муҳаммад Ҳайкал Ал Ҳафиз, 6.Ананда Райхон Алиеф, 18.Титан Агунг Багус Фаввази, 21.Уго Самир. 


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

120. ГОООООООООООЛ. Эсанов дубль қайд этмоқда

112. Четлатиш: Уго Самир қизил олди ва четлатилди

110. Индонезияликлар ҳисобни тенглаштирди, бироқ ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат деб голни бекор қилди

108. Ўзгаришлар: Норчаев ва Жалолиддинов майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Раҳимжонов ва Шамсиев майдонга тушди

Иккинчи экстра бўлим бошланди

Экстранинг биринчи бўлими якунланди

104. Норчаевнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

102. Голдан сўнг ўйин асосан майдон марказида ўтмоқда

92. ГОООООООООООООЛ. Ҳозиргина майдонга тушган Эсанов ҳисобни очмоқда, Жасур Жалолиддиновдан ассист 

91. Ўзгариш: Эсанов Жияновни алиштирди

Экстра таймларнинг биринчи бўлими бошланди

Учрашувнинг асосий вақти дуранг билан якунланди, яна бизни 30 дақиқалик ўйин кутмоқда

90. Йўлдошевдан супер узатма, Одиловнинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

Ҳакам иккинчи бўлимга олти дақиқа қўшиб берди

88. Одилов ўйинга яхши кириш кетди, унинг зарбасидан сўнг дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни эса Ибрагимов боши билан зарба йўллади, аммо дарвозабон яхши ҳаракат қилди

82. Алишер Одилов яхши имкониятга эга бўлди, бироқ тўпни ҳимоячи қайтарди

76. Жасур боши билан зарба йўллади, озгина аниқлик етишмади

73. Ўзгариш: Ҳошимовнинг ўрнига Одилов майдонга тушади

72. Жасур Жалолиддиновнинг зарбасига аниқлик етишмади

65. Алибек Давроновнинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

62. Жасур Жалолиддиновнинг чалқанча йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди

60. Жиянов яхши ҳаракат қилиб, тўпни жарима майдончасига узатди, бироқ Хошимовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

57. ЗАРБАААА. Норчаев барчасини ажойиб қилди, бироқ зарбага келганда унга омад етишмади

54. Огоҳлантириш: Амируддин Багас Каффа Арризқи Жияновга қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

51. Жасур Жалолиддинов чамаси 40 метрдан йўллаган жарима зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди

42. Жасур Жалолиддиновнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

33. Огоҳлантириш: Хошимов симуляция қилди деб ҳисоблади ва огоҳлантирилди

31. Жалолиддиновдан навбатдаги ажойиб узатма, бироқ Ҳошимовнинг зарбаси ўхшамади

30. Жияновдан яхши узатма, бироқ ҳужумчиларимиз тўпга етиб кела олмади

27. Жамоамизнинг учрашувдаги илк хавфли вазияти. Жалолиддиновнинг узатмасидан сўнг жарима майдончасининг ичида пала-партишлик бўлди, бироқ дарвозага тўпни жойлаб қўядиган футболчи топилмади

23. Огоҳлантириш: Муҳаммад Рамазон Сананта ва Иброҳим Ибрагимов футболга ҳос бўлмаган ҳаракатларни содир этгани учун огоҳлантирилди

20. Ҳозирча терма жамоамиз ҳужумда тайинли ҳужум ташкил эта олмаяпти. Тўп асосан майдон марказида

8. Жиянов боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетмоқда

2. Ҳусайн Норчаевнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдони тарк этди 


УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика