UZ

Сўнгги янгиликлар

02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  0 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  1 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  1 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  0 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 00:17А Серия. "Рома" 3 дақиқада киритилган икки гол эвазига ғалабага эришди  0 00:15U-23 Осиё Кубоги. Эрон - Ўзбекистон 0:0  0 23:55Семеньо Агуэродан кейин энг яхши дебютант бўлди  1 23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  4 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  2 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  4 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  22

Осиё ўйинлари. Эсановнинг экстра таймдаги дубли Ўзбекистонни чорак финалга олиб чиқди Янгиликлар

Осиё ўйинлари. Эсановнинг экстра таймдаги дубли Ўзбекистонни чорак финалга олиб чиқди

Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларининг нимчорак финалида Индонезияга қарши баҳси якунланди.


Осиё ўйинлари, нимчорак финал

Ўзбекистон — Индонезия 2:0

Гол: 92 - Шерзод Эсанов (Жасурбек Жалолиддинов), 120 - Шерзод Эсанов

Ўзбекистон U-23: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8. Иброҳим Ибрагимов (Шерзод Эсанов, 91), 9. Улуғбек Ҳошимов (Алишер Одилов, 73),10. Жасурбек Жалолиддинов (с) (Беҳзод Шамсиев,108), 14. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 17. Абдурауф Бўриев, 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайин Норчаев (Асадбек Раҳимжонов,108) , 20. Русланбек Жиянов (Маҳмуд Маҳамаджонов, 91).

Захира: Отабек Боймуродов, Шоҳжаҳон Султонмуродов, Алишер Одилов,  Отабек Жўрақўзиев,  Элдор Бегимов, Ҳамидулло Абдунабиев.

Индонезия U-23: 20.Эрнандо Ари Сутаряди, 2.Амируддин Багас Каффа Арризқи, 3.Анди Сетё Нугрохо, 5.Ризки Ридхо Рамазони, 19.Алфеандра Дивангга Сантоса, 12.Дони Три Памунгакас, 15.Муҳаммад Муслиҳуддин, 17.Сяҳриан Абиманю, 9.Муҳаммад Рамазон Сананта, 10.Эги Маулана Викри, 11.Ранаи Мелван Румакиек.

Захира: 1.Муҳаммад Адисатрё, 22.Даффа Файса Сумавижая, 4.Кадек Арел Приятна, 8.Жорж Питер Браун, 14.Роби Дарвис, 16.Муҳаммад Ҳайкал Ал Ҳафиз, 6.Ананда Райхон Алиеф, 18.Титан Агунг Багус Фаввази, 21.Уго Самир. 


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

120. ГОООООООООООЛ. Эсанов дубль қайд этмоқда

112. Четлатиш: Уго Самир қизил олди ва четлатилди

110. Индонезияликлар ҳисобни тенглаштирди, бироқ ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат деб голни бекор қилди

108. Ўзгаришлар: Норчаев ва Жалолиддинов майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Раҳимжонов ва Шамсиев майдонга тушди

Иккинчи экстра бўлим бошланди

Экстранинг биринчи бўлими якунланди

104. Норчаевнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

102. Голдан сўнг ўйин асосан майдон марказида ўтмоқда

92. ГОООООООООООООЛ. Ҳозиргина майдонга тушган Эсанов ҳисобни очмоқда, Жасур Жалолиддиновдан ассист 

91. Ўзгариш: Эсанов Жияновни алиштирди

Экстра таймларнинг биринчи бўлими бошланди

Учрашувнинг асосий вақти дуранг билан якунланди, яна бизни 30 дақиқалик ўйин кутмоқда

90. Йўлдошевдан супер узатма, Одиловнинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

Ҳакам иккинчи бўлимга олти дақиқа қўшиб берди

88. Одилов ўйинга яхши кириш кетди, унинг зарбасидан сўнг дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни эса Ибрагимов боши билан зарба йўллади, аммо дарвозабон яхши ҳаракат қилди

82. Алишер Одилов яхши имкониятга эга бўлди, бироқ тўпни ҳимоячи қайтарди

76. Жасур боши билан зарба йўллади, озгина аниқлик етишмади

73. Ўзгариш: Ҳошимовнинг ўрнига Одилов майдонга тушади

72. Жасур Жалолиддиновнинг зарбасига аниқлик етишмади

65. Алибек Давроновнинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

62. Жасур Жалолиддиновнинг чалқанча йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди

60. Жиянов яхши ҳаракат қилиб, тўпни жарима майдончасига узатди, бироқ Хошимовнинг зарбасига аниқлик етишмади.

57. ЗАРБАААА. Норчаев барчасини ажойиб қилди, бироқ зарбага келганда унга омад етишмади

54. Огоҳлантириш: Амируддин Багас Каффа Арризқи Жияновга қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

51. Жасур Жалолиддинов чамаси 40 метрдан йўллаган жарима зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди

42. Жасур Жалолиддиновнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

33. Огоҳлантириш: Хошимов симуляция қилди деб ҳисоблади ва огоҳлантирилди

31. Жалолиддиновдан навбатдаги ажойиб узатма, бироқ Ҳошимовнинг зарбаси ўхшамади

30. Жияновдан яхши узатма, бироқ ҳужумчиларимиз тўпга етиб кела олмади

27. Жамоамизнинг учрашувдаги илк хавфли вазияти. Жалолиддиновнинг узатмасидан сўнг жарима майдончасининг ичида пала-партишлик бўлди, бироқ дарвозага тўпни жойлаб қўядиган футболчи топилмади

23. Огоҳлантириш: Муҳаммад Рамазон Сананта ва Иброҳим Ибрагимов футболга ҳос бўлмаган ҳаракатларни содир этгани учун огоҳлантирилди

20. Ҳозирча терма жамоамиз ҳужумда тайинли ҳужум ташкил эта олмаяпти. Тўп асосан майдон марказида

8. Жиянов боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетмоқда

2. Ҳусайн Норчаевнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдони тарк этди 


УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика