UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  8 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0

Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон мусобақани йирик ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Осиё ўйинлари-2018. Ўзбекистон мусобақани йирик ғалаба билан бошлади

Осиё ўйинлари-2018да футбол беллашувларига старт берилди.

"B" гуруҳи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Бангладеш билан беллашди. Учрашувдаги вазиятлардан шу саҳифада хабардор бўлиб бордингиз.

Учрашувда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоамиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


Осиё ўйинлари-2018
Ўзбекистон U23 - Бангладеш U23 3:0
Бош ҳакам:
Али Шабан
Қанот ҳакамлари: Ҳайдар Али Убайди, Аббос Ғулом
Голлар: З.Ўринбоев 23, Д.Ҳамдамов 57, И.Алибоев 66

Ўзбекистон U23: 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 5.Аббосжон Отахонов, 6.Жалолиддин Машарипов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Забихилло Ўринбоев (11.Бобир Абдихолиқов, 70), 10.Жавоҳир Сидиқов (18.Хуршид Ғиёсов, 79), 14.Икром Алибоев, 17.Достонбек Ҳамдамов (15.Азизбек Турғунбоев, 65), 20.Достонбек Турсунов.
Захира: 3.Хожиакбар Алижонов, 8.Жасурбек Яхшибоев, 12.Раҳимжон Давронов, 13.Исломжон Қобилов, 16.Дониёржон Нарзуллаев, 19.Андрей Сидоров.

Бангладеш U23: 1.Рана Ашрафул Ислам, 3.Миа Раҳмат, 4.Буян Жамал, 5.Бадша Тутул Ҳуссайн, 6.Барман Топу, 7.Раҳман Маҳбубур (11.Иқбал Жафар, 74), 8.Фаҳад Муҳаммат Атикур Раҳман, 9.Уддин Саад, 10.Зони Масум Миа, 12.Гхош Бишванат, 15.Бипло Бипло Аҳмед.
Захира: 2.Трипура Сушанто, 13.Раҳман Анисур, 14.Абдуллаҳ, 16.Миа Матин, 17.Ҳасан Муҳаммад Рабиул, 18.Раҳман Монжурур, 19.Рабби Фазали, 23.Притом Маҳфуз Ҳасан.

Огоҳлантириш: Б.Б.Аҳмед 59


ЯНГИЛАШ

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



90+3 - Бангладешлик футболчи ўйинчиларимиздан қочиб кетиб бирга-бир чиқиб кетаётганда Одил Ҳамробеков унга етиб олди.

86 - Бобир Абдихолиқовнинг чап оёқда берган зарбаси ноаниқ кетди.

79 - Жавоҳир Сидиқов ўрнига Хуршид Ғиёсов туширилди.



72 - Акром Комиловнинг зарбаси ноаниқ кетди.

7- Биринчи гол муаллифи Забиҳилло Ўринбоев ўрнига майдонга Бобир Абдихолиқов туширилди.

66 - Гоооооолллллл, Икром Алибоеввввв. Жалолиддин Машарипов қанотда ҳимоячини чалғитиб тўпни кўтарди, дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни эса Икром Алибоев дарвозага киритди.

65 - Жамоамизнинг иккинчи голи муаллифи Достон Ҳамдамов ўрнига Азиз Турғунбоев майдонга туширилди.

61 - Аббос Отахоновнинг ўнг томондан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.


57 - Гоооолллллл, Ҳамдамовввв. Жавоҳир Сидиқов чап қанотда рақибни уёқдан буёққа чайқаб гангитган ҳолда нариги қанотдан кириб келган Достонни қидириб топди. Ҳамдамов эса ўзи учун ноқулай ўнг оёғида гол урди. Баракалла Жавоҳир, яшавор Достон.

50 - Жавоҳир Сидиқов Уддин Саадни чиройли тарзда алдаб ўтган эди, Саад эса Жавоҳирни туртиб юборди. Майдонда кичик келишмовчилик.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

Биринчи бўлим якунланди.

40 - Хавфли вазият! Бангладеш позицион ҳужум уюштирди, яхши ҳамки рақибларнинг сўнгги пасини Одил Ҳамробеков бартараф этди.

37 - Бангладеш ўйинчилари бироз кескинроқ ўйнашмоқда.

28 - Узоқ масофадан берилган кучли ва аниқ зарбани Ботирали Эргашев ушлаб олди.


Гол киритилган вазият.


23 - Гооооллллл, Икром Алибоевдан кичик ва чиройли юриш, Забиҳилло Ўринбоевдан эса бош билан гол.

17 - Зарбааа, Ҳамдамовнинг пасидан сўнг Забиҳилло тепган тўпни бу сафар ҳам рақиблар кипери қайтарди.

15 - Учрашувда йигитларимиз тўлиқ устунлик қилишмоқда.

13 - Рустам Ашурматовнинг узоқ масофадан берган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

8 - Жалолиддин Машариповнинг зарбасини ҳам дарвозабон қайтарди.

2 - Забиҳилло Ўринбоевнинг зарбасини дарвозабон Рана Ашрафул қайтариб қолди.


Учрашувга старт берилди.

Рейтинг: +317   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика